Илм-маърифат талабида бўлмоқ, муваффақият сари одимламоқ демакдир!

Илм-маърифат талабида бўлмоқ,  муваффақият сари одимламоқ демакдир!

Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармасида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида навбатдаги маънавият соати ўтказилди.
Унда аҳоли, айниқса ёшларнинг интелектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялаш бугунги куннинг энг долзарб масаласи эканлиги қайд этилди.
Азалдан Шарқ мамлакатлари, хусусан она диёримиз илм-маърифат маскани бўлган ва давлатни бошқаришда ҳам аҳли донишлар фикрига таяниб иш тутилган. Жумладан Соҳибқирон Амир Темур бобомиз давлатчилик борасида ўзидан ҳам амалий, ҳам назарий мерос қолдириб, илму фан, маданият, бунёдкорлик, дин ва маънавият ривожига кенг йўл очган.
Дунё аҳлини ҳайратга солган, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино каби буюк бобокалонларимизнинг нафақат болалиги, балки бутун умри илм талабида ўтган.
Шундай экан аждодларимизга муносиб ворис бўлмоқ ва барча ишларимизда илм-маърифатни бош мезон қилмоқ, бир сўз билан айтганда жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоқ сизу бизнинг бурчимиздир!

Сурхондарё вилояти ДСБ матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos