Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 декабрь куни Нур-Султон шаҳридаги “Отан корғаушилар” (“Ватан ҳимоячилари”) монументига гул қўйди.
Ушбу ёдгорлик Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган қозоғистонлик жангчилар хотирасига бағишлаб бунёд этилган. Унинг баландлиги 37 метр. Монумент марказида Ватан тимсоли – она тасвирланган.
Хорижий давлатлар раҳбарлари бу ёдгорликка гул қўйиб, Қозоғистон халқига ҳурмат-эҳтиромини билдирадилар.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan