Маданият вазирлиги “Тik Tok Fest” шоу-концерти ўтказилишини ёқламади

Маданият вазирлиги “Тik Tok Fest” шоу-концерти ўтказилишини ёқламади

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ижтимоий тармоқларда турли танқидий-таҳлилий мулоҳазаларга сабаб бўлган, 25 декабрь куни “Humo Arena” комплексида бўлиб ўтиши эълон қилинган “Тik Tok Fest” шоу-концерт дастури юзасидан вазирликка қаратилган фикр-мулоҳазаларга жавобан қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ- 6044-сон Фармони 2-иловаси 32-бандига мувофиқ, концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш ваколатли бўлган —Ички ишлар вазирлиги, Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади. Шу асосда, концерт-томошаларнинг савияси, мазмун-моҳияти, ғоясини таҳлил қилиш, томоша бўйича якуний хулосалар бериш ҳам Маҳаллий ижроия ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган тузилманинг вазифаси ҳисобланади.

Шунингдек, юқоридаги каби шоу-концерт томошаларини ташкил этиш Маданият вазирлиги томонидан эмас, хусусий тадбиркорлар томонидан амалга оширилади.

Шу боис, Маданият вазирлиги “Тik Tok Fest” шоу-концерти юзасидан барча савол ва мулоҳазаларни юқорида келтириб ўтилган ваколатли мутассадди органларга йўллашни тавсия қилади.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон ҳудудида ўтказиладиган ҳар қандай маданий-маърифий тадбирлар, шоу-томошалар ҳамда концерт дастурлари ўзбек халқи миллий менталитети, ахлоқий тарбияси, тарихан бой маданияти, ёшлар дунёқараши бу каби шоу-дастурларни асло қабул қилмайди. Маданият вазирлиги “Тik Tok Fest” шоу-концертини маънавий жиҳатдан ёшлар онгига, дунёқарашига салбий таъсир этади, деб ҳисоблайди. Зеро, бир неча минг йиллардан буён шаклланиб, қон-қонимизга сингиб кетган инсоний фазилатлар, одоб-ахлоқ меъёрлари таъсирида пайдо бўлган тарбиямиз ҳам буни рад этади.

“Ўйлаймизки, бу каби оммавий тадбирларни ташкил этаётган мутассаддилар ана шу жиҳатларни ҳисобга олиб, бу масалага жиддий ёндашади”, -дейилади хабарда.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos