Эрталабки тўғри ҳаракатлар куннинг самарали ва шикоятларсиз ўтишига ёрдам беради. Тонгни нафақат фойдали нонушта билан, балки нонуштадан 30-40 дақиқа олдин илиқ сув ичишдан бошлаш лозим.
?Оч қоринга ичилган илиқ сув ҳазм тизими фаолиятини рағбатлантириб, организмдан турли токсинларни чиқариб юборишга ёрдам беради;
?Илиқ сув организмдаги моддалар алмашинуви жараёнларини активлаштиради;
?Оч қоринга асалли илиқ сув ошқозон касалликларини олдини олишга ёрдам беради (қандли диабет билан касалланган беморларга тавсия этилмайди);
?Лимонли илиқ сув ичиш иммунитетни мустаҳкамлайди;
?Илиқ сув организмдаги қон томирларни кенгайтиради ва натижада қон айланиши яхшиланади;
?Юқори нафас йўлларидаги инфекциялар сув билан бирга ошқозонга тушади ва ошқозон кислотали муҳитида нобуд бўлади.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan