Бойсунда ёшлар ташаббуслари қўллаб-қувватланди, уларнинг муаммолари ўрганилди

Бойсунда ёшлар ташаббуслари қўллаб-қувватланди, уларнинг муаммолари ўрганилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, вилоят сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди раҳбарлар иштирокида “Маҳалладаги ёшлар етакчиси ёшлар сиёсатининг ислоҳотчиси” мавзусида маҳалладаги ёшлар етакчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

“Мустақиллик” маҳалласида ўтказилган учрашувда дастлаб, ёшлар етакчиси Маржона Орипова ўзининг кунлик, ҳафталик, ойлик иш режасини тақдимот қилди. Шунингдек, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида касб-ҳунар мактабида ташкил этилган тўгараклар фаолияти билан танишилди.

Шундан сўнг, маҳалладаги ёшлар етакчиларига етти йўналишни қамраб олган тараққиёт стратегиясидан келиб чиқиб, ёшлар сиёсатини қўллаб-қувватлаш ҳамда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари фаолиятини самаралари ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.

Мулоқотда маҳалла ёшлар етакчилари ҳамда фаол ёшлар вилоят ҳокимига ўзларининг ғоялари, таклифлари ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Жумладан, тумандаги 2-сон касб-ҳунар мактаби ўқувчиси Бобур Исмоилов ногиронлиги бўлган шахслар учун экзосклет яратиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича молиявий кўмак сўради. Вилоят раҳбари лойиҳа учун зарур бўлган 8 млн. сўм маблағ тўлаб берилишини маълум қилди.

Тумандаги “Ширинобод” маҳалласи ёшлар етакчиси Шахзод Холмаматов “Заковат” интеллектуал ўйини доирасида “Вилоят ҳокими кубоги”ни ташкил этиш таклифини билдирди. Таклиф вилоят ҳокими томонидан қўллаб қувватланиб, танлов низомини ишлаб чиқиш бўйича мутасаддиларга кўрсатма берилди.

1-сон касб-ҳунар мактаби информатика фани ўқитувчиси Бунёд Жаннаев эса вилоят ҳокимлиги томонидан моддий техника базасини яхшилашда молиявий кўмак берилса, туманда ёшлар ва аёллар дафтари рўйхатига киритилган фуқароларни IT соҳаси бўйича бепул саводхонлигини оширишини маълум қилди. Вилоят раҳбари вилоят Молия бош бошқармаси раҳбарига ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, зарур ёрдам, жумладан ўқув марказини жиҳозлар билан таъминлаш бўйича кўрсатма берди.

Динора Самадова, “Asrnews.uz” веб сайти мухбири.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos