Семинар ташкил этилди

Семинар ташкил этилди

Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармасида қурилиш соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари учун семинар ташкил этилди.

Ташкил этилган семинарда 2022 йил 1 январидан эътиборан  солиқ солиш тартибига киритилган ўзгартишлар ва янгиликлар хусусида атрофлича маълумотлар берилди. 

Семинар давомида ҳисобчиларга мутлақо янги тизим “E-aktiv”, “E-imtiyoz” va “E-ijara” автоматлаштирилган ахборот тизимида ишлаш тартиблари видео қўлланмалар ёрдамида батафсил тушунтирилди.
-Семинар мен учун жуда қизиқарли ва фойдали бўлди, -дейди “Жайхун ОКС Қурилиш бунёдкор” МЧЖ бухгалтери Муқаддам Расулова. – Масалан “E-aktiv” ахборот тизимида асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий қимматликларни рўйхатга олиш, сотиб олиш, қуриш, ишга тушириш, қайта баҳолаш, тасарруф этиш, шунингдек, устав фондини шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни қандай акс эттириш кераклигини ўргандим. Шунингдек, “E-imtiyoz” va “E-ijara” автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланиш тартиблари хусусида кенг таасуротга эга бўлдим. Бунинг учун семинар ташкилотчиларига миннатдорчилигимни билдираман.

Семинар якунида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos