Қумқўрғон туманининг “Ҳунармандлар” маҳалласида Сурхондарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Эркин Нарманов томонидан сайёр қабул ўтказилди. Туманнинг 4-сектор ҳудудида жойлашган “Ҳунармандлар”, “Мунчоқтепа”, “Чаёнтепа”, “Жарқишлоқ” ҳамда “Тайфанг” маҳаллаларида истиқомат қилувчи фуқаролар иштирокида ўтказилган сайёр қабулда боғча қуриш, ичимлик суви таъминоти, янги электр устунлари ўрнатиш, бандлик ва моддий ёрдам кўрсатиш каби турли масалаларга оид 42 та мурожаат келиб тушди.4-сектор раҳбари Эркин Нарманов ҳамда туман ҳокими Рахматулло Гаппаров томонидан келиб тушган мурожаатларнинг 11 таси жойида ҳал этилиб, қолган мурожаатларни ўрганиб чиқиш ва ижобий ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
– Бизнинг қишлоғимиз ичимлик суви билан таъминланмаган дейди,
– “Кўчарсой” қишлоғида истиқомат қилувчи Хуррам Худойқулов. 400 метр сув қувури билан қўшни қишлоқдан сув тортиб келиш имкони бор. Бугун ушбу масалада мурожаат қилгандим, ёрдам берадиган бўлишди. Умид қиламизки, яқин кунларда бизнинг қишлоққа ҳам сув келади Қувонарлиси, энг чекка ҳудудлар аҳолиси билан юзма-юз ўтказилаётган бундай очиқ мулоқотлар жойлардаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда аҳолининг турмуш шароитларини янада яхшилаш имконини бермоқда.
Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan