Вилоят давлат солиқ хизмати органларига бириктирилган 4-сектор ҳудудида 147 та маҳалла мавжуд бўлиб, сектор раҳбарлари ташаббуси билан ҳар бир туманнинг 1 та маҳалласида воиш усулида узум етиштириш йўлга қўйилмоқда. Барпо этилаётган узумзорларга серҳосил навли кўчатлар экилмоқда.Биргина, Қизириқ туманидаги “Шодлик” маҳалласи ҳудудидаги “Исо Термизий” кўчасининг 200 метр қисмида воиш барпо этилиб, 200 туп “Келин бармоқ” ва “Мерседес” навли узум ниҳоллари экилди. Ушбу маҳалла бежизга танланмади. Чунки бу маҳалада яшовчи фуқаролар узум етиштириш бўйича катта тажрибага эга.
Эътибор беринг, 4-секторга бириктирилган 15 та маҳаллада истиқомат қилиб келаётган 1282 нафар аҳоли учун қисқа муддат ичида металл конструкцияли воишлар барпо этилди. Умумий узунлиги 2 минг 900 метрни ташкил этувчи воишларни қуриш учун фуқароларнинг ўз маблағлари ва имтиёзли банк кредитлари ҳисобидан 2 миллиард 289 миллион сўм маблағ сарфланди.
Сурхондарё вилоят ДСБ Матбуот хизмати
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan