Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожи учун кенг имкониятлар яратилган. Тадбиркорлик фаолияти эркинлигини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий асослар такомиллаштирилиб борилаётгани, турли тўсиқлар бартараф этилиб, имтиёз ва имкониятлар кўлами кенгаётганлиги соҳа ривожига хизмат қилмоқда. 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Эркин Нарманов бир гуруҳ тадбиркор аёлларни байрам билан қутлаш мақсадида корхона ва ташкилотларга ташриф буюрди. Намунали солиқ тўловчи сифатида юрт равнақи ва жамият тараққиётига муносиб ҳиссаларини алоҳида эътироф этди. Хусусий секторни ривожлантириш йўлидаги шарафли ишлари ҳамда оилавий ҳаётида мувафффақиятлар тилаб, ташаккурнома ҳамда гулдаста билан тақдирлади. Тадбиркорлар билан ўзаро самимий суҳбат чоғида, давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ барча муаммоларни бартараф этишга доимо тайёр эканлигини билдирди.
Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan