Ассалому алайкум, муҳтарама аёллар, азиз опа-сингиллар!
Баҳор! Янгиланиш ва ёшариш фасли! Баҳор кириб келиши билан қалбимизда ўзгача шукуҳ, ўзгача қувонч ва ўзгача бир сўз билан ифодалаб бўлмас ҳис туйғулар жўш уради.
Табиат очилиб, кўнгилларимиз ёруғ туйғуларга тўлиб бораётган мана шу шукуҳли айём Сиз азиз аёллар байрами билан ҳамоҳанглиги биз эркакларни янада қувонтиради…
Сиз, азизларни, сизлар орқали бутун статистика тизимида фаол ишлаб келаётган барча хотин-қизларни 8- март байрами билан аёлларимиз, оналаримиз, опаларимиз, сингилларимиз байрами билан чин қалбимдан муборакбод этишдан ўзимни бахтиёр ҳис қиламан!
Биз бугун Яратганнинг буюк мўъжизаси бўлган, ҳаёт давомийлиги ва абадийлигини ўзида мужассам этган аёл зотини улуғлар эканмиз, ўзининг латофати ва нафосати, вафо ва садоқати, қалб саховати билан оилани оила қиладиган, хонадонларимиз бекаси ва чароғбони бўлмиш сиз, мунис аёлларимизга ҳар қанча тасаннолар айтсак, сизларни ҳар қанча эъзозлаб, бошимизга кўтарсак, арзийди, албатта.
Сизларни байрам билан чин қалбимиздандан табриклар эканмиз, умрингиз узоқ, иқболингиз зиёда бўлсин! Барча эзгу орзу-ниятларингиз амалга ошсин! Доимо оилангиз ва фарзандларингиз, эл-юртимиз ардоғида бўлинг, азиз, аёллар!
Барчангизга байрам муборак бўлсин!
Чуқур ҳурмат ва эҳтиром ила,
Усмон Иброҳимович Алимов!
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan