4-сектор раҳбари ёшлар билан учрашди

4-сектор раҳбари ёшлар билан учрашди


Ўтган 2019 йилнинг 27 декабрь санасида Давлатимиз раҳбари мамлакатимизнинг бир гуруҳ фаол ёшлари билан учрашиб, 2020 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичда давом эттиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди. Шундан келиб чиқиб, Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Сирожиддин Эшматов жойларда ёшлар билан учрашмоқда.
Навбатдаги учрашув бугун вилоятнинг олис тоғли ҳудудида жойлашган Олтинсой туманида бўлиб ўтди.
Ўзаро мулоқот тарзида ўтган учрашувда сўз олган вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Эшматов Президентимиз томонидан олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун–моҳияти, аҳамияти хусусида, уларга яратилаётган имкониятлар, шарт-шароитлар ҳамда ёшлар олдида турган долзарб вазифалар тўғрисида тўхталиб ўтди ва ўзаро фикр алмашилди.
Мазкур тадбирда бандликни таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредитлар ажратиш, мактабда спорт зали, компьютер техникаси ҳамда мусиқа асбоблари билан таъминлаш ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан ёшлар мурожаатлари тингланди. Келиб тушган мурожаатларнинг ижросини таъминлаш юзасидан мутасадди ташкилотлар билан биргаликда чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.
–Бугун туманимизда бўлиб ўтган ёшлар билан учрашувда қатнашдим. — дейди ёш тадбиркор Камолиддин Тўраев. – Кредит олишим учун гаров таъминотим бўлсада ўтган 2019 йилнинг сентябрь ойидан буён туман тижорат банкидан кредит ололмай келаётган эдим. Учрашувда кредит олишга амалий ёрдам беришларини сўраб мурожаат этдим. Ушбу мурожаатимни тинглаб вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи 4-сектор раҳбари бу масалани шахсан ўзи назоратга олишини ва тез кунда кредит олиб беришини билдирди. Бунинг учун энг аввало Президентимиздан миннатдорман.
Эркин мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшлар томонидан кўплаб таклифлар билдирилди ва ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.
Шунингдек, тадбир давомида уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг шахмат, волейбол ва футбол турлари бўйича мусобақалар ҳамда тасвирий ва амалий санъат йўналишларида танловлар ташкил этилди.
Якунида иқтидорли ёшларга ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналаридан иборат бадиий адабиётлар топширилди.

Сурхондарё вилояти ДСБ Матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos