2020 йилнинг 24-28 февраль кунлари Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Россиянинг Новосибирск вилояти ҳамда Москва шаҳрида бўлади

2020 йилнинг 24-28 февраль кунлари Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Россиянинг Новосибирск вилояти ҳамда Москва шаҳрида бўлади

​​2020 йилнинг 24-28 февраль кунлари Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Россиянинг Новосибирск вилояти ҳамда Москва шаҳрида бўлади.

Маълумки, кейинги йилларда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожланиб, мустаҳкамланиб бормоқда.

Ушбу ҳамкорликни янада фаоллаштириш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимиз ҳудудларининг Россия областлари билан тўғридан-тўғри мустаҳкам алоқалари йўлга қўйилди.

Бу Сурхондарё вилояти ҳамда Россиянинг бир қатор минтақалари ўртасида ҳудудлараро ижтимоий-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича амалга оширилаётган ҳаётий лойиҳаларда ҳам ўз аксини топмоқда.

2019 йилда Сурхондарё вилоятининг Россия Федерацияси билан ташқи савдо айланмаси 57,2 миллион долларни ташкил этди.

Ўтган йили Россиянинг минтақавий корхоналари томонидан 11,8 миллион долларлик 22,2 минг тонна мева-сабзавот, 6 миллион долларлик калава ип ва матолардан иборат тўқимачилик маҳсулотлари – жами 19,1 миллион доллар миқдоридаги маҳсулотлар экспорт қилинди.

Импорт қилинган 38,1 миллион доллар миқдоридаги маҳсулотларнинг 13 миллион долларини қурилиш материаллари ва уй-рўзғор буюмлари, 12,7 миллион долларини кимёвий ва фармацевтика маҳсулотлари, 6 миллион долларини машина ва ускуналар ҳамда 2,5 миллион долларини озиқ-овқат маҳсулотлари ташкил этди.

Сурхондарё вилояти делегациясининг Новосибирск вилояти ҳамда Москва шаҳрига ташрифидан кўзланган мақсад тадбиркор ва ишбилармонларимиз ўртасида фаол шериклик ўрнатиш учун янада қулай шароит яратиш, ҳудудлараро савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янги босқичда жадал ривожлантиришдир.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos