Қизириқ туманида Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди

Қизириқ туманида Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрдаги мамлакатимиз ёшлари билан учрашувида қайд этилган топшириқларни амалга ошириш, ёшларнинг бандлигини таъминлашда кечиктириб бўлмайдиган вазифалар белгиланган эди.
Ушбу вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида бугун 27-феврал куни, Қизириқ туманида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” бўлиб ўтди унда туман хокими О.Мухаммадиев Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасини очиб берди.
Бўлиб ўтаётган “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида” туман худудидаги 101 та корхона, ташкилот ҳамда муассасалар ўзларида мавжуд 364 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди, ёшларнинг кўпчилиги иш ўринлари билан танишиб кўпчилиги иш билан таъминлади.

Шунингдек, тумандаги тижорат банклари томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ишсиз фуқоролар ҳамда уюшмаган ёшларга имтиёзли кредит маблағлари ажратилиш тартиби ва тегишли хужжатларни расмийлаштириш тўғрисида тушунчалар берилди.

Қизириқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos