Дубайга қачон бориш мумкин? Ҳукумат расмий баёнот берди

Дубайга қачон бориш мумкин? Ҳукумат расмий баёнот берди

Дубай ҳукумати мамлакатни сайёҳлар учун жорий йилнинг июль ойида очмоқчи. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар бермоқда.

Бу жараён босқичма-босқич амалга оширилади ва глобал тенденцияларга қараб сентябргача кечиктирилиши мумкин, деди Дубай туризм ва тижорат маркетинги бош директори Ҳилол ал Маррий.

Ўтган ҳафта амирлик ҳукумати қатъий чекловларни енгиллаштириши ва савдо ҳамда транспорт фаолиятининг айрим турларини тиклашга имкон беришини эълон қилган эди.

Расмий маълумотларга кўра, ўтган йили Дубай 16,7 миллион сайёҳни қабул қилган.

Аввалроқ, Дубай полицияси COVID-19 коронавирусининг тарқалишини енггандан сўнг, тарихий Ал-Рас туманида отлиқлар парадини ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos