Тўра Боболов: синовли бу кунлар ўтиб кетади

Тўра Боболов: синовли бу кунлар ўтиб кетади

Сурхондарёда эҳтиёжманд оилалар учун 27 мингга яқин доимий иш ўрни яратилади. Термизда бўлиб ўтган халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг бешинчи сессиясида бу ҳақида маълум қилинди.

Президентимиз раҳбарлигида жорий йил 23 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга ошириладиган вазифалар, аҳоли бандлигини таъминлаш, воҳадаги секторлар кесимида ишсизлар рўйхатини шакллантириб, уларга тадбиркорларни бириктириш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ва бу ишларда фаол қатнашган тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзлар берилишини ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

Мамлакатимизда давом этаётган вақтинчалик карантин шароитида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатининг кенг қулоч ёзгани муборак Рамазон ойида ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини яратди. Шунга мувофиқ йирик корхоналар, тадбиркор ва фермерлар, саховатпеша инсонлар ўз ҳудудидаги эҳтиёжманд оилаларга зарур озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришни йўлга қўймоқда. Ишсиз фуқароларни доимий иш билан таъминлаш чораларини кўраётир. Жанубдаги воҳада ҳам бу борада муайян ишлар олиб борилмоқда.

Сессияда тўрт сектор раҳбарлари ахбороти тингланиб, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида тизимли бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгиланди.

Вилоятда 34 минг 291 эҳтиёжманд фуқарога уч ой давомида манзилли ёрдам кўрсатилиб, бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш белгиланган. Иш билан банд бўлмаган ёки карантин сабабли иш жойидан ажралган фуқаролар учун 27 минг 748 доимий иш ўрни яратилади. 7 минг 295 та муҳтож оилага зарур ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, аҳолининг томорқасидан самарали фойдаланиши учун қулай шароит, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирганларга зарур имконият яратилади.
– ¬Синовли бу кунлар тезда ўтиб кетади,¬ деди вилоят ҳокими Т.Боболов. –Саховатпешалик эса халқимизга хос азалий қадрият. Шу боис муборак кунларда муҳтожлар ва беморлар холидан хабар олиб, ёрдам кўрсатиш ажойиб анъанага айланган. Бу йилги Рамазон ойида бу удумнинг умумхалқ ҳаракатига айлангани аҳамиятлидир. Бироқ, кўрсатилаётган бу эътиборни муҳтож оилалар чуқур англаган ҳолда фақат ҳалол меҳнат билан фаровонликка эришиш мумкинлигини ҳис этиши ва келажакда шунга интилиб яшаши керак.

Сессияда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида воҳада амалга ошириладиган ишлар бўйича белгиланган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Манба: ЎзА

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos