2019 йилнинг 27 декабрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатимиздаги иқтидорли ёшлар вакиллари билан ўтказилган учрашувда 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш даври бўлишини таъкидлаганди.
Мазкур учрашувда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Термиз шаҳри ҳокимлиги томонидан ёшларнинг бандлигини таъминлашга доир “Манзилли режа” ва “Йўл харитаси” ишлаб чиқилганди. Шунга кўра, бугун Термиз шаҳридаги ишсиз ёшларнинг 200 нафари МЧЖ шаклидаги “ZIF TEXTILE” саноат корхонасида иш бошлади.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan