“Сардоба” сув омбори Қозоғистон билан келишув асосида қурилганми?

“Сардоба” сув омбори Қозоғистон билан келишув асосида қурилганми?


Қозоғистон Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонининг ёрилиши юзасидан тўлақонли ахборот тақдим этишни сўраб Ўзбекистонга расмий хат йўллади. Қозоғистон экология, геология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Сергей Громов томонидан йўлланган хатда қуйидагилар баён этилган:
“Ушбу сув омборининг қурилиши биз (Қозоғистон) билан келишилмаган. Биз бу ҳақда Ўзбекистон томонига бир неча бор билдирганмиз, бироқ у ҳақда чекланган, тўлиқ бўлмаган ахборот олганмиз. Бугун биз нота тайёрладик, у Ташқи ишлар вазирлиги орқали етказилади, унда Сирдарё дарёси ҳавзасидаги трансчегаравий сувларда бунёд этилган барча объектларнинг тўлиқ рўйхатини тақдим этиш сўралган”
Маълумотларга кўра, Қозоғистоннинг Сирдарё билан чегарадош ҳудудида жойлашган 14 та аҳоли пунктини сув босган, 31 мингдан зиёд аҳоли эвакуация қилинган. Шунингдек, 7639 гектар экин майдони тошқиндан зарар кўрган.
Қозоғистон сув тошқини бўйича Ўзбекистондан тўлов талаб қиладими? Айни шу савол ҳам бугун кун тартиби чиқди. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos