Бугун АОКА штабида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Қуйида айрим саволларга жавобларни келтирамиз:
Савол: Крантин тадбирлари аста-секин енгиллаштириляпти. Кўчада одамлар кўпаймоқда. Ўзимизни қандай ҳимоя қилишимиз зарур?
Жавоб: Карантин тадбирларини енгиллатиш ёки бекор қилиш ҳамма кўчага чиқиши кераклигини англатмайди. Энг яхши ҳимоя усули — гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш ва ниқоб тақиш, имкон қадар уйда қолган маъқул.
Савол: Лабораториялар салоҳиятини ошириш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Жавоб: Ўзбекистонда полимераз-занжирли реакция тест текшируви учун етарли даражада лаборатория ва асбоб-ускуналар тайёрланган. Реактивлар ўз вақтида етказиб бериляпти. Ҳозирги кунда 330 мингдан ортиқ тест текширувлари ўтказилди. Ва ҳар куни 10–12 мингта таҳлил қилиняпти.
Савол: Коронавирус инфекциясига қарши вакцина қачон тайёр бўлади?
Жавоб: Ҳозирда бир нечта мамлакатлар (100 дан зиёд лаборатория) вакцина ишлаб чиқишган ва уни кўнгиллиларда тажрибадан ўтказишмоқда. Ушбу вакцналарнинг самарадорлиги ва қўллашга қарши кўрсатмаларини баҳолаш ва кейин ишлаб чиқариш муддати 2020 йил охири 2021 йил бошига тўғри келади
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan