АҚШ вице-президентининг матбуот котибида коронавирус аниқланди

АҚШ вице-президентининг матбуот котибида коронавирус аниқланди

АҚШ вице-президенти Майкл Пенснинг матбуот котиби Кэти Миллерда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда мамлакат президенти Дональд Трампга таяниб, CNN хабар берди.

«Кэти, ажойиб ёш аёл. У узоқ вақт давомида тестлардан яхши ўтди, бугун эса кутилмаганда тест ижобий натижа кўрсатди», — дейди АҚШ президенти Трамп.

7 май куни матбуот котибнинг тест натижалари салбий чиққан, 8 май куни эса — ижобий натижа кўрсатган. Трампнинг таъкидлашича, Миллер у билан алоқада бўлмаган, бироқ у Пенс билан мулоқотда бўлган.

Президент Оқ уйда коронавирус тарқалишидан хавотирда эмаслигини билдирган. Мамлакат раҳбарининг таъкидлашича, тест ўтказиш концепцияси идеал эмас, шунингдек, тестлар орасида «бирор нима содир бўлиши мумкин».

Пенснинг матбуот котиби Кэти Миллер Трампнинг маслаҳатчиси Стивен Миллернинг рафиқаси ҳисобланади. Улар вице-президент билан бирга 8 май куни Айова штатига учиши керак эди. Оқ уйдаги юқори мартабали амалдорнинг сўзларига кўра, у парвозга оз қолганида мулоқотда бўлган олти киши билан бирга рейсдан олинган.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos