“УДДАБУРОН” РАҲБАР

“УДДАБУРОН” РАҲБАР

Бинолар ичида энг улуғи мактаб бўлса, касбларнинг энг улуғи – ўқитувчиликдир. Минг афсуски, ана шу улуғ касб вакили бўлатуриб, ўз оиласи, педагогик жамоасига иснод келтирган кимсани асло оқлаб бўлмайди.
Ўз лавозимини суиистеъмол қилган Ж.Холмўминов (исм-фамилияси ўзгартирилган) мансабдор шахс бўла туриб, жиноий ҳаракатни содир этган. У ишчи-ходимларга тегишли бўлган қирқ бир миллион сўм маблағни бўлим ғазнасидан ишончнома орқали олган. Қўштирноқ ичидаги бу қаҳрамон катта суммани қўлга еиритгач, ўзининг раҳбар, педагог ва оила бошлиғи эканлигини эсдан чиқаради. Натижада, маблағнинг ҳаммасини ўзининг шахсий манфаатларига ишлатиб, ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилган.
Судланувчи Ж.Холмўминов туман халқ таълими бўлими билан тузилган моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартномага мувофиқ, ўқитувчи ва техник ходимлар ойлик иш ҳақи ва бошқа тўловларни бўлим ғазначисидан олиб келиб тарқатиши лозим бўлган.
2018 йил ноябр ойидан қолдиқ иш ҳақларини олиш учун бўлим халқ таълими мудири номига ариза ёзган. Шунга асосан ғазнадан пулларни олганидан кейин мактабга олиб бориб ўқитувчи ва ишчиларга тарқатмасдан, шахсий манфаати учун ишлатга қарор қилган. Кейин Тошкент халқаро аэропорти орқали самолётда Россия Федерацияси Москва шаҳрига кетган. Россия Федерациясини Чита вилоятига бориб, Елена исмли танишининг уйида яшаб юрган ва пулларнинг ҳаммасини ишлатиб юборган. Қариндошлари телефон қилиб унга нисбатан қидирув эълон қилинганини айтгачгина поездда Ўзбекистонга қайтиб келган. Судда у ўзининг қилмишига тўла иқрор бўлди.

Суд томонидан ушбу “уддабурон” раҳбарга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди.
А.Саъдуллоев, ЖИБ Узун тумани судининг девонхона мудири.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos