Музработ туманида 17 нафар шахс муддатидан олдин шартли озод этилди

Музработ туманида 17 нафар шахс муддатидан олдин шартли озод этилди

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди томонидан туман суди биносида турли жазоларга ҳукм қилинган маҳкумлар иштирокида суд мажлиси ўтказилди.

Ушбу тадбир жиноят ишлари буйича Музработ туман суди ва туман  ИИО Пробация гуруҳи билан ҳамкорликда карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ташкил этилди.
Ушбу суд мажлисида муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш жазоларига суд томонидан ҳукм қилинган маҳкумларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси талаблари асосида жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш тўғрисида 17 та тақдимномалар кўриб чиқилди. Натижада, ҳақиқатда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ва жазо ўташнинг тартиб қоидаларига риоя қилиб, тузалиш йўлига ўтган 17 нафар маҳкум Жиноят кодексининг инсонпарварлик ва одиллик тамойилларига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “в” банди, 28,211-моддаси 1-қисми билан 1 йил муддатга мансабдорлик ва моддий озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган маҳкум Ғ.Алимардонов муддатидан илгари шартли озод қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 209-модда 1-қисми билан 1 йил 9 ой 24 куни ахлоқ тузатиш ишлари жазосига судланган А.Муминов ёшга доир нафақа ёшига етганлиги мунособати билан 1 йил 2 ой 24 куни ўталмаган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси муддатидан илгари шартли озод қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисми “в” банди, 28,211-моддаси 1-қисми билан 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазосига судланган М.Бобоқулова, меҳнатга ҳалол мунособатда бўлганлиги мунособати билан 1 йил ўталмаган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси муддатидан илгари шартли озод қилинди.
Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг раиси Т.Абдираимов томонидан махкумларга қайта жиноят содир этмаслик, шартли озод этилиш шартлари юзасидан хуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди Т.Абдураимов

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos