Туркманистон Президенти 61 нафар ўзбекистонликни афв этди

Туркманистон Президенти 61 нафар ўзбекистонликни афв этди


Туркманистон Республикасида жойлашган жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган 61 нафар Ўзбекистон фуқаролари ушбу мамлакатда эълон қилинган амнистия актига асосан озодликка чиқарилиб, Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ хабар берди.
Озод этилганларнинг 59 нафари эркак ва 2 нафари аёл бўлиб, 1 нафардан Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятидан, 2 нафари Бухоро, 3 нафари Тошкент, 5 нафари Қашқадарё, 25 нафари Хоразм вилояти ва 24 нафари Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи фуқаролардир.
Улар карантин тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя этилган ҳолда Бухоро вилояти Олот туманидаги Божхона чегара пости орқали Республика ҳудудига киритилиб, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида жойлашган 14 кунлик махсус карантин сақлаш марказига жойлаштирилди.
Улар орасидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қидирувда бўлган 5 нафар шахсларнинг 3 нафари Хоразм вилояти ва 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи фуқаро. 2 нафар шахслар махсус конвой автомашинаси орқали яшаш жойи – Қорақалпоғистон Республикасига жўнатилди.
Маълумот учун, Туркманистонда жорий йилнинг 16 май куни Лайлатул қадр кечаси муносабати билан амнистия эълон қилинди. Мамлакат Президенти Гурбангули Бедимуҳамедов 1402 нафар маҳбусни афв этди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos