Тўра Боболов: Темир интизом ва улкан масъулият фаолиятимизнинг кундалик қоидаси бўлиши керак

Тўра Боболов: Темир интизом ва улкан масъулият фаолиятимизнинг кундалик қоидаси бўлиши керак

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Сариосиё ҳамда Узун туманлари фаоллари иштирокида коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида ҳудудларда олиб борилаётган ишлар таҳлилига бағишлаб йиғилиш ўтказди.Юртимизда короновирус пандемиясининг аҳоли ҳаёти ва мамлакат иқтисодиётига салбий таъсирини камайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилиниб, кечиктириб бўлмайдиган зарур чоралар кўрилмоқда.

– Ҳозирги кундаги яккаю ягона ва энг тўғри йўл – юксак тафаккур, темир интизом, сабр-тоқат ва улкан масъулият билан давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларнинг сўзсиз ижросини таъминлашдир, – деди вилоят ҳокими. – Шундагина аҳолимизнинг турмуш тарзини мустаҳкамлаш, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлаши таъминлашда кўзланган натижага эриша оламиз.

Сариосиё туманида ўтказилган йиғилишда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2019 – 2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани ва Шарғун шаҳрини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ҳудудда мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, саноат, транспорт, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва хизматлар соҳасини ривожлантириш, иш ўринлари яратиш ҳамда аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижроси ҳам кўриб чиқилди.

Йиғилишларда ҳар икки туман секторлари раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва ташкилотлар раҳбарларига ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир ўзларига юклатилган вазифаларни ҳал қилиш, шу жумладан, аҳоли муаммоларини ечиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Тўра Боболов Узун туманига ташрифи чоғида миришкор деҳқон ва фермерлар билан ҳам учрашиб, жорий йил ҳосили билан боғлиқ зарур чора-тадбирлар, қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқларини ривожлантиришга оид муҳим вазифалар ҳақида сўз юритди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos