“Сурхондарё вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Вазирлар Маҳкамаси қарори (ПҚ-332-сон, 27.05.2020 й.) қабул қилинди.
Унда Сурхондарё вилоятининг Термиз туманидаги “Қоратепа” ва “Фаёзтепа” ҳамда Шўрчи туманидаги “Далварзинтепа” ёдгорлигини муҳофаза қилиш, ҳудудини ободонлаштириш, инфратузилмасини такомиллаштириш ва сайёҳлар ташриф буюрадиган масканга айлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Қарорда шунингдек:
- 2020 йилнинг июль ойидан бошлаб, Термиз-Сариосиё-Денов-Бойсун-Шеробод-Термиз йўналиши бўйлаб туристлар учун мўлжалланган автобусларнинг “City Tour” принциплари асосида мунтазам қатновини йўлга қўйиш орқали “Олтин учбурчак” лойиҳасини амалга ошириш;
- Бойсун туманидаги Омонхона қишлоғи, Зовбоши тоғли ҳудуди, Дарбанд қишлоғи ҳудудларини ўз ичига олган – Бойсун кичик туризм зонасига инвесторларни жалб қилган ҳолда, туризм инфратузилмасини барпо этиш;
- “Ҳунарманд” уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда вилоятда эсдалик совға маҳсулотларининг турларини диверсификация қилиш, хусусан, тарихий-маданий ва археология, ислом зиёрати, экология, буддизм объектлари, гастрономик ва бошқа туризм турларини акс эттирувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши;
- икки ой муддатда Сурхондарё вилоятидаги Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудида туризмни ривожлантириш мақсадида ушбу ҳудудда жойлашган “Зараутсой қоятош суръатлари” туризм намойиши объектларини қўриқхонанинг қўриқланма зонасига чиқариш;
- уч ой муддатда Зараутсой қоятошларидаги битикларни сақлаб қолиш ва ёш авлодга кенг таништириш мақсадида Зараутсой тарихи ҳақида чоп этилган китобларни саралаш ва янгидан чоп этиш белгиланди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan