Карантин тадбирлари жараёнида Жарқўрғон тумани жиноят ва маъмурий судлари раисларини омма олдида обрўсизлантирилиши;
Туман суди ҳайдовчиси Р.Раҳимназаровга нисбатан куч ишлатилиб, бир муддат қамаб қўйилгани;
туман суди хизмат автомашиналарини постдан ўтказмай, дахлсизликни бузиб, йўлдан ўтишга тўсқинлик қилиши;
хизмат автомашинасининг орқа ўнг эшигини очиб, қўлидаги уяли алоқа телефонида тасвирга тушириш кабилар мана икки кундирки, ижтимоий тармоқларнинг муҳокама марказида турибди.
Хўш, бу воқеликнинг юзага келишига асосий сабаб нима ўзи? Шу ҳолатнинг келиб чиқишига қайси омиллар асос бўлган?
Аввало, илмсизлик таъсирида ғуддайиш, ўзини кўрсатиш ҳолати билан изоҳланиши, ўз устида ишламаслик – мутасаддиларни ўзлари комисссия аъзолари бўла туриб, ҳатто Вазирлар Маҳкамасининг махсус комиссияси қарорида рухсат берилган тоифа автомашиналарини билмаслигидадир;
Жойлардаги айрим раҳбарларнинг бир юмалаб, ўзлари қонунга айланиб қолиши (айтганим айтган, деганим деган бўлиши керак қабилида иш кўриши) ҳолатлари, буюрократияни улар онгига сингиб кетганлиги, ўзгаришни истамаётганлигидадир.
Оқибатда нима бўлди. Қуйидаги ҳуқуқбузарликлар юзага келди:
Вазирлар Маҳкамасининг махсус комиссияси қарорида ҳаракатланишга рухсат этилган автомашиналарни ҳаракатини чеклаш орқали айнан шу қарор талаблари бузилди;
Ғараз ниятда дахлсиз шахс саналган судлар раисларини рухсатсиз уяли алоқа телефони билан тасвирга тушириш;
фуқаролар олдида судья ва суд ходимларини обрўсизлантиришга уриниш;
Шахс (ҳайдовчи)га нисбатан асоссиз равишда куч ишлатиш;
Энг хунук ҳолат эса, ўша-ўша бечора савиянинг таъсири, ваколатни суъистемол қилиш, ваколатдан четга чиқиш, бу ҳудудда мени айтганим бўлади деган ўй-фикрда қотиб қолганлик кабилар.
Албатта, кўрга ҳассадек аён бўлсада, ҳар қандай ҳуқуқий-демократик давлатда айбсизлик презумцияси мавжуд ҳамда бу тамойилга барча бирдай амал қилиш даркор!
Шунинг учун ҳам ҳолатга дастлабки тергов томонидан қонуний баҳо берилиб иш судга ўтказилиши керак бўлади.
Бироқ, ушбу ҳолатларда ҳам маъмурий (балки жиноий) ҳуқуқбузарлик ҳам фуқаролик (шан ва обрў, маънавий зиён кабиларга) ҳуқуқининг бузишга алоқадор белгилар ҳамда қўштирноқ ичидаги бошқа масалаларни эътиборга олиб, мазкур вазиятда тергов натижасига кўра, ҳар қандай шароитда ҳам Олий суд ишни ўз иш юритувига чақириб олиб ҳолис баҳо бериши мақсадга мувофиқ…
Ҳуқуқшунос Nuriddin_Murodov.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan