Корея Республикаси Эксимбанки иштирокидаги “Мактаб таълимида ахборот-коммуникацион технологияларни янада ривожлантириш” лойиҳаси доирасида 2859 тўпламдаги ўқув-компьютер синфлари Ўзбекистонга етказилди. Бу ҳақда ХТВ матбуот котиби хабар берди.
Тўпламлар 2859 ўқитувчи компьютерлари ҳамда 43127 ўқувчи компьютерларидан иборат. Лойиҳа натижасида 2766 та яъни қарийб 30 фоиз мактаб янги компьютер синфларга эга бўлади.
Ҳозирги кунда Сирдарё, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида компьютер синфлари тўлалигича етказилди. Сардоба техноген офатининг оқибатларини юмшатиш мақсадида зарар кўрган умутаълим муассасаларига қўшимча компьютер синфлари етказилади.
Бухоро, Наманган, Фаргона, Хоразм ва Тошкент вилоятларида компьютер синфларини ўрнатиш жадал суръатларда кетмоқда. Якуний босқичда, Тошкент шаҳар, Жиззах вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида компьютер синфларини ўрнатиш режалаштирилган.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan