Хабарингиз бор, шу кунларда Россия коронавирусга қарши дунёдаги биринчи вакцинани рўйхатдан ўтказди. Вакцинани яратган илмий ходимлардан бири – бу Наталья Гусева (1993 йилдан Мурашкевич), яъни, биз ёшлигимизда севиб томоша қилган “Келажакдан келган меҳмон” фильмининг қаҳрамони – Алиса. Ҳозирда Наташа Москвада ишлайди ва энг кучли мутахассис-микробиолог ҳисобланади. Унинг икки қизи бор ва бу йил каттаси мактабга биринчи синфга боради. Хуллас, кинода борлиқни қутқарган Алиса, ҳозирда дунёни Коронавирусдан асрамоқчи.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan