Ажойиб ва энг қизиқарли фактлар

Инсон болаликдан атрофдаги дунёни ўрганишга ва билишга интилади. Ҳаётимиздаги содир бўлган қизиқ нарсаларга жавоб қидиришга ҳаракат қиламиз. Эътиборингизга қизиқарли бўлган фактларни тақдим этамиз:

— Катта ёшли инсонда 206 та суяклар мавжуд, янги туғилган чақалоқда эса 270 та суяклар бор.

— Инсон бутун ҳаёти мобайнида 5 ер экваторига тенг бўлган масофани босиб ўтади.

— Ғарбий Австралияда ҳақиқий пушти рангли кўл бор.

— Ернинг ҳар хил бурчларида турли хил камалак рангларининг сони мавжуд. Масалан, Буюк Британияда улар 6, Хитойда – 5, араб давлатларида – 4 ва Россияда эса – 7.

— Юлдузлар ер юзи пляжлардаги қум зарачалардан кўра кўпроқдир, аммо битта қум заррачасида юлдуздан кўра кўпроқ атомлар бор.

— Турритопсис нутриcула номли медуза ер юзидаги ягона ўлмас мавжудотдир.

— Мушуклар 100 яқин овозларни чиқариши мумкин. Итлар эса фақатгина 10 хил овоз чиқарар экан.

— Лимонда кулупнайдан кўра кўпроқ шакар мавжуд.

— Ҳафтанинг энг натижали иш куни – сешанба куни экан.

— Агарда сиз «Apple» компютерлари олдида сигарет чекиб турсангиз, компания компютерларга бўлган кафолатни олиб ташлайди.

— Сиз туғилган кунингизни 19 миллион инсонлар билан бўлишасиз.

— Шотландиянинг миллий ҳайвони яккашох ҳисобланади.

— Антарктидадан ташқари барча континентларда  Рим номли шаҳар бор.

— Монголия харбий-денгиз қисмида ягона шатакка олувчи кема мавжуд, унда 7 одам ишлайди ва улардан фақат биттаси сузишни билади.

—Балиқ ёшини унинг тангачасидаги “йил узуқлари” ёрдамида билса бўлади.

— Инсон доим ўтмишда яшайди – тахминан 80 миллисекундга, миямизга маълумотни қабул қилиш учун шунча вақт керак бўлар экан.

— 1954 йилда Бомбейда каламушлар кўпайиб кетган ва ҳукумат солиқ ўрнига ўлган каламушларни ҳам қабул қилган.

— 19 аср бошида Британия соҳилларида қисқичбақалар кўпайиб кетган, улар билан қамоқхонадаги махбусларни ва болалар уйидаги болаларни овқатлантиришганлар.

— Агарда танамиздаги барча ДНК ларни чўзиб ва бир қаторга қўйилса, уларнинг узунлиги ердан қуёшгача бўлган масофадан 8 барабар кўпроқ бўлар экан.

— 64 инсон ер юзидаги ярим аҳоли эга бўлган бойликка эгалар.

— Париждаги Эйфел минорасининг узунлиги 12 сантиметрга ўзгариши мумкин, бу ҳаво ҳароратига боғлиқдир.

— Кубик Рубик 43 квинтилион комбинацияга эга.

— Хафтанинг энг бахтли вақти бу шанба 19:26 экан.

— Сайёҳлар Римдаги Треви фонтанига ҳар куни 3 мин евро пул ташлашади.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos