? Тунги соат 1: айни шу вақтда инсон ширин уйқуда бўлсада, организми ҳар қандай касалликларни сеза олади. Бўлар-бўлмас товушга ҳам уйғониш мумкин.
? Тунги 2 да: жигардан бошқа тананинг барча қисмлари пассив ҳолатда бўлади. Жигар айни шу дамда организмдаги заҳарларни ўлдиради.
? Тунги 3 да: тана тўлиғи билан секин ишлай бошлайди. Бу вақтда инсоннинг қон босими энг қуйи босқичда бўлади. Нафас олиш ва қон томирлари жуда секин ишлайди.
? Тунги 4 да: қулоқнинг эшитиши яхши ишлаб, салгина овоз эшитилса ҳам одам дарров уйқудан уйғонади. Статистикага кўра беморларнинг кўпи шу вақтда кўз юмар экан.
? Тонгги соат 5 да: буйраклар бир қолипда ишлаб, шу маҳалда турганлар кун бўйи тетик юра олади. Одамларнинг кўпчилиги тонги 5 да умуман туш кўрмайди.
? Тонгги 6 да: қон босими кўтарилиб, юрак уриши тезлашади. Агар инсон ўзи ухлаб ётса ҳам, унинг бадани уйғоқ бўлади.
? Тонгги 7 да: соат организм вируслар билан бактериялардан тозаланди.
? Тонгги 8 да: тана дам олиб, жигар ҳар қандай заҳарли моддалардан тозаланиб, дам олади. Бу вақтда спиртли ичимлик ичилганда бошқа вақтдагига нисбатан жигарга катта зиён етади.
? Соат 9 да: инсон руҳий жиҳатдан фаол бўлиб, касални сезмай қолади. Юрак шу дақиқаларда яхши ишлайди.
? Соат 10 да: одам соат ўндан тушгача ҳар қандай оғир ишни бажара олади. Сабаби организм кучга тўлган бўлади.
? Соат 11 да: юракнинг уриши секинлаб, бир қолипга туша бошлайди. Оғир ишларни қилишда ҳаммадан ҳам мускулларга, мияга куч келади.
? Соат 12 да: қоринни ўта тўйғазиб олиш ярамайди. Сабаби бу вақтда барча организм ҳаракатда бўлиб, ошқозонга қаттиқ куч келади.
? Соат 13 да: Жигар “дам олиш”га чиқиб, қон айланиши кучаяди. Қанчалик ҳаракат қилсангиз ҳам организм дам олишни хоҳлаб, сизни иродангизни енгади.
? Соат 14 да: бадиий қилиб айтганда бу вақтда инсон организми тўла дам олиб, сизга умуман бўйсунмайди. Юрак уриши бошқа вақтдагидан пастлашади.
? Соат 15 да: барча органлар уйғониб, овақтга иштаҳа пайдо бўлади. Қандай овқат ейишдан қитъий назар, ошқозонда яхши ҳазм бўлиб, семиртирмайди.
? Соат 16 да: қондаги қанд миқдори ошади. Бу вақтда ширилик истеъмол қилишдан воз кечганингиз маъқул.
? Соат 17 да: энергиянгиз ошиб-тошмаса ҳам, организмнинг ўзи қора ишга яроқли бўлади. Аксарият спортчилар соат 5дан 7гача машқ қилади.
? Соат 18 да: ҳеч қандай иш бўлмаса-да, организм ҳаракатда бўлишни хоҳлайди. Руҳий фаоллик шу дақиқадан бошлаб пасая бошлайди.
? Соат 19 да: қон босими кўтарилиб, инсон руҳияти барқарор ҳолатда бўлгани билан асаб зўриқиб туради. Бош оғриқлари борлар учун қийин вақт.
? Соат 20 да: барча нарса ҳаракатда бўлади. Айниқса ҳайдовчилар учун қулай вақт. Инсон организми тезликни хоҳлаб қолади.
? Соат 21да: инсоннинг руҳий ҳолати жойига қайтади. Шу вақтда студентларга ёки актёрларга текст ёдлаш учун қулай вақт ҳисобланади.
? Соат 22 да: тана ҳарорати пасаяди, юрак уриши секинлашиб, организм тинчликни хоҳлаб қолади.
? Соат 23 да: тана дам олишга ҳозирланиб, ҳаракатни ёқтирмайди. Мия маълумотларни ёмон қабул қилгани сабабли китоб ёки газета ўқиш тавсия қилинмайди.
? Соат 24 да: куннинг охирги соати туш кўришга қулай вақт. Биргина тана эмас, инсоннинг мияси ҳам бир кунлик хулосани чиқариб, ўзига керакли нарсаларни илғаб олади.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan