Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада тез ўсувчи ва саноатбоп павловния дарахти плантацияларини барпо қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Бундан кўзланган мақсад ҳунармандчилик, қурилиш материаллари, ёғоч ва ёғоч қириндили хомашё ишлаб чиқаришни ривожлантириш, мебель саноатида ёғоч маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни қондириш, импорт ҳажмини кескин камайтириш, шунингдек, аҳолини муқобил энергияга бўлган эҳтиёжини қондиришдир.
Шунга мувофиқ, тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, сув танқис, ер ости сувлари 30 метрдан пастда жойлашган фойдаланилмаётган захира майдонларда ҳамда ўрмон фондининг сув танқис ёки тупроғи шўр бўлган ерларида синов тариқасида 2020 — 2024 йилларда павловния дарахти плантациялари барпо этилади.
Жумладан, Сурхондарё вилояти ўрмон фондининг сув танқис ёки тупроғи шўр бўлган ерларида синов тариқасида 2020 — 2024 йилларда 70 гектар павловния дарахти плантациялари ташкил этилиб, 52,3 минг дона павловния кўчатлари етиштирилади.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan