Ўзбекистонда 94 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

Ўзбекистонда 94 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

Унги касалланиш ҳолатларининг 59 нафари Тошкент шаҳрида, 18 нафари Тошкент вилоятида, 7 нафари Андижон вилоятида, яна 7 нафари Наманган вилоятида ҳамда 3 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 72 ёшли Х.С. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 73 ёшли Л.Ш. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 40432 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган. Ҳозирда мамлакатда 2396 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 368 нафари оғир, 179 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos