Аввалроқ завод Волксwаген Cаддй тижорий автомобилларини сотишни бошлаган эди. Скода линейкасидаги биринчи автомобил модели 2021-йилининг етти ўриндиқли Кодиақ кроссовери бўлади.
Таъкидланишича, автоуловларга олдиндан буюртма октябрь ойида очилади ва етказиб бериш шу ойдан бошланади. Тошкентда иккита дилерлик марказининг очилиши кутилмоқда.
“Менга маълум бўлишича, машиналар нархи қўшни давлатларга ёки Россияга қараганда арзонроқ бўлади, келинг расмий маълумотни кутиб қолайлик”, — деди Малик Каримов.
Компаниянинг “Газета.уз”га аниқлик киритишича, Скода Кодиақ Россиянинг Калуга шаҳридаги “Грабсево” технопаркида жойлашган Волксwаген Груп Рус заводидан етказиб берилади.
Россияда автомобил нархи комплектациясига қараб 21,5 мингдан 41,3 минг долларгача ўзгариб туради.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan