Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 5 миллиондан ошди

Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 5 миллиондан ошди

Утган кун давомида Ҳиндистонда 90 мингдан ортиқ одамда коронавирус аниқланди. Шу билан мамлакатда касалликнинг умумий сони 5 миллиондан ошди. Бу ҳақда Американинг Жонс Хопкинс университети маълумотлари кўрсатмоқда.

Мутахассисларнинг маълумотига кўра, республикада пандемия бошланганидан буён касаллик 5 020 359 нафар аҳолида тасдиқланган.

Бугунги кунга қадар 82 066 бемор инфекция қурбонига айланди, шу жумладан, охирги кун давомида 1290 киши.

Таъкидланишича, Ҳиндистон COVID-19 касаллигининг кўпайиши бўйича дунёда етакчи бўлиб қолмоқда ва ушбу касалликнинг умумий сони бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради.

Умуман олганда, пандемия бошланганидан буён ер юзида 29 миллиондан ортиқ коронавирус ҳолати рўйхатга олинган, деярли 20 миллион одам соғайиб кетган ва 900 мингдан ортиқ бемор вафот этган.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos