Сурхондарё: 28 та ҳолатда жами 4 млрд 200 млн. сўмлик бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Сурхондарё: 28 та ҳолатда жами 4 млрд 200 млн. сўмлик бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Сурхондарё вилояти прокуратураси органлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш Департаментининг вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда Давлат мулки ва бюджет маблағларининг сарфланишига оид қонунчилик ижроси устидан тизимли назорат ўрнатилган.

Назорат тадбирлари ва таҳлил натижалари мазкур йўналишда жиддий қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётганлигини кўрсатди.

Таҳлилларга кўра, вилоят маҳаллий бюджетининг 2019 йиллик харажатлари 3 трлн. 721 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг1-ярим йиллик якунлари бўйича 1 трлн. 411 млрд. сўмни ёки йиллик (2 трлн. 580 млрд. сўм) тасдиқланган режага нисбатан 55 фоиз амалга оширилган.

Жорий йилнинг 6 ойида соғлиқни сақлаш соҳасига ташкил этилган “Инқирозга қарши курашиш” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 27 млрд. 398 млн. сўм маблағ ажратилганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

Масаланинг иккинчи томонига тўҳталадиган бўлсак…
Вилоят прокуратураси томонидан тегишли мутахассислар жалб қилинган ҳолда 2020 йилнинг 15 июнидан 15 сентябрига қадар вилоят ҳудудида ижтимоий-иқтисодий соҳаларга ажратилган бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши бўйича ўтказилган назорат тадбирларида, 28 та ҳолатда жами 4 млрд 200 млн. сўмлик бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди.

Мазкур ҳолатлар бўйича вилоят прокуратураси органлари томонидан 10 та жиноят иши қўзғатилди ва 1.7 млрд. сўм маблағлар давлат бюджетига ундирилиши таъминланди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos