Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Жарқўрғон туман бўлими ва туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда хорижий валюта савдоси билан шуғулланган шахс қўлга олинди.
Фуқаро Б.Н.харидорга ҳар бир АҚШ долларни 10.390 сўмдан ҳисоблаб, жами 3000 АҚШ долларини 31.170.000 сўмга сотаётган вақтида ушланиб, ундан 3000 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув шаклидаги тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan