Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон 77 ёшида вафот этди. У 1943 йили Хоразм вилоятининг Гурлан туманида таваллуд топган. Самарқанд давлат университетида таҳсил олган. 1969–2002-йиллар мобайнида Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир, бўлим бошлиғи, “Ёшлик” журналида бош муҳаррир, “Чўлпон” нашриётида директор бўлиб ишлаган.
Омон Матжон йигирмага яқин шеърий тўплами, “Тўрабекахоним” насрий қиссаси ва “Нажмиддин Кубро”, “Ардахива” бадиалари чоп қилинган.
Шунингдек, у қардош ва чет эл адабиётининг кўплаб намуналарини ўзбек тилига таржима қилган.
Омон Матжон адабиётимиз ривожи йўлидаги хизматлари учун Республика Давлат мукофотига сазовор бўлган, «Ўзбекистон халқ шоири» фахрий унвони билан тақдирланган.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan