— Иммунитет – организмни турли инфекциялар, вирус ва касаллик қўзғатувчи бактерияларга қарши ҳимоялайди. Агар у сизда янада мустаҳкам бўлишини истасангиз, вақти-вақти билан унинг ҳолидан бохабар бўлиб туринг. Иммунитетни кўтаришда махсус дори воситаларидан фойдаланиш мумкин, сиз бу ҳақида даволовчи шифокорингиздан янада тўлиқроқ маълумот оласиз. Қолаверса бундай препаратлар жадвал бўйича қабул қилинади.
Уй шароитида эса қуйидаги усулларни синаб кўринг. 2-3 тадан олхўри, туршак ва анжир қоқси ва 8-9 дона майизни стаканга солиб, устини қоплагунча қайноқ сув қуйинг. Идиш устини беркитиб, сочиқ билан ўранг ва 2-3 соатга тиндиринг. Тайёр бўлгач, ортиқча сувини тўкиб, 1 чой қошиқ асал ва ярим чой қошиқ алоэ шарбатини қўшинг-да, блендерда эзғиланг. Аралашмани кун давомида 1-2 чой қошиқдан, 2-3 маҳал истеъмол қилишингиз мумкин. Нонуштадан аввал бир финжон қайноқ сувга 1 чой қошиқ занжабил кукунини аралаштириб, оз-оздан хўплаб ичинг. Занжабил таркибидаги эфир мойлари ва фойдали витаминлар организмни керакли озуқа билан тўйинтиради.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan