Ўзбекистонда 7 ҳоким ўринбосари ва 34 нафар банк раҳбарлари жиноий жавобгарликка тортилди

Ўзбекистонда 7 ҳоким ўринбосари ва 34 нафар банк раҳбарлари жиноий жавобгарликка тортилди

Аввалроқ, Ўзбекистонда 647 нафар мансабдор шахс ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўзғатилган 454 та жиноий иш доирасида жиноий жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар берган эдик. Улар орасида 34 нафар банк раҳбарлари, 59 нафар Ички ишлар вазирлиги ходимлари, 7 нафар ҳоким ўринбосарлари, ҳатто Миллий гвардия тизимидаги мансабдорлар ҳам бор. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилган. Қайд этилишича, жиноий жавобгарликка тортилган 647 нафар мансабдор шахсларнинг 4 нафари республика миқёсидаги, 15 нафари вилоят миқёсидаги 626 нафар шаҳар-туман миқёсидаги мансабдор шахсларни ташкил қилади. Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар фаолият юритган соҳалар кесими бўйича таҳлил натижалари қуйидагича: • 7 нафар ҳоким ўринбосарлари;• 1 нафар прокуратура;• 1 нафар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;• 13 нафар Мажбурий ижро бюроси;• 1 нафар Адлия;• 59 нафар ИИВ ходими;• 6 нафар ДСҚ ходими;• 1 нафар божхона;• 2 нафар Миллий гвардия;• 3 нафар Мудофаа вазирлиги;• 57 нафар Соғлиқни сақлаш вазирлиги;• 8 нафар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;• 15 нафар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;• 89 нафар Халқ таълими вазирлиги;• 36 нафар Мактабгача таълим вазирлиги;• 34 нафар банк раҳбарлари;• 184 нафар уставида давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари жиноий жавобгарликка тортилган. Эслатиб ўтамиз, ўтган 9 ой давомида коррупцион жиноятлар оқибатида 200 млрд сўмдан ортиқ моддий зарар етказилган.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos