Сенат қўмитаси раиси: «Олий таълим дедик, лекин шу олий таълим эмасми коррупция майдонига айланган?»

Сенат қўмитаси раиси: «Олий таълим дедик, лекин шу олий таълим эмасми коррупция майдонига айланган?»

Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов Ўзбекистон таълим тизими ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. У йиллар давомида таълимга бўлган эътибор ва эндиликда кўринаётган натижаларни ҳудудида 40 йилдан бери уруш тинмаётган Афғонистонники билан ўзаро қиёслади, дея хабар қилганИминов Ўзбекистонда таълим-тарбия, миллатнинг тарбияси масаласидаги айрим жиҳатлар маълум бир нуқтага (сўнгги нуқта назарда тутилган) етиб келганини қайд этган.«Таълимда кўп нарсани кўриб кўрмаганга, билиб билмаганга олиб юрганимиз билан қанақа авлод шаклланганини раҳбарият ҳам билади, буни улар қайта-қайта таъкидлаяпти.Шундай авлод шаклланиб қолган. Мен ҳали репродуктив саломатлик, жинсий тарбия борасидаги билимларга тўхталмаяпман.Таълим-тарбия, ўқув муассасаларидаги моддий техник база… Биз кўпинча Афғонистонни мисол қилиб келтирамиз. Ҳа, Афғонистонда 40 йилдан бери уруш, у ердан бутун бошли авлодлар чиқиб кетди, тинчликда яшамаган, таълим олмаган ёки тарбияни олмаган авлод бўлди, деймиз. Лекин йиллар давомида ўзимиз ҳам замонавий билим бериш тизимидан узилиб қолдик-ку. Биз зўр дедик-да, ҳамма имкониятни олий таълимга ташладик. Олий таълим, олий таълим дедик, лекин шу олий таълим эмасми коррупция майдонига айланган», – деган қўмита раиси 19 ноябрь куни бўлган қўмита йиғилишида.Сенат қўмитаси раиси одамларнинг мактабгача таълим муассасаларига ўз фарзандини топшириши йиллар давомида фақат элита қатламга хос одатга айлангани ҳақида ҳам гапирган.«Мактабгача таълимда фақат элита қатлам боласи тарбияланди. Одамларда ҳам мактабгача таълимда элитанинг боласи ўқийди, деган фикр шаклланди. Мактабгача таълим муассасаларининг оммавийлиги йўқолди. Оммавийлик йўқолгандан кейин, кучлилар чиқмай қўйди. Ахир сараланганнинг ичидан ҳам битта, иккита кучли чиқади холос.Одамларнинг ичида, миллатнинг ичида билим, савия бўлса, кейин ундан миллат кўтарилиб чиқади-да. Таълим ва соғлиқни сақлашдаги мана шу масалаларни пандемия шундайлигича кўрсатиб берди. У биз қайси ҳолатда эканлигимизни очиб берди. Мана, энди тиббиётга ҳам эътибор қаратиляпти, энди буни сусайтирмаслик керак», – дея таъкидлаган Одилжон Иминов.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos