«Интернетда танқид бўляпти, эътирозлар билдириляпти, лекин жавоб йўқ, муносабат йўқ». Сенатор айрим давлат ташкилотларининг ОАВ билан ишламаслигини танқид қилди

«Интернетда танқид бўляпти, эътирозлар билдириляпти, лекин жавоб йўқ, муносабат йўқ». Сенатор айрим давлат ташкилотларининг ОАВ билан ишламаслигини танқид қилди

Мансабдор шахслар томонидан ОАВ учун махсус очиқ матбуот анжуманлари, брифинглар ўтказилмаган. Уларнинг журналист ва блогерлар билан муносабатлари турли йиғилишлар, сайёр мажлислардаги савол-жавоблар билан чекланиб қолмоқда.

Бу ҳақда сенатор Маҳмуд Парпиев Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисида «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонуннинг ижро этилиши масаласидаги нутқида айтиб ўтди.Сенат ишчи гуруҳи томонидан Андижон, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Фарғона вилояти, туман, шаҳар ахборот хизматлари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Ички ишлар, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Соғлиқни сақлаш, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Транспорт вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Марказий банк фаолиятининг очиқликни таъминлаш сиёсати ўрганилган. Ўрганиш давомида тизимли хато ва камчиликлар мавжудлиги аниқлангани айтилди.Хусусан:Ҳокимият ва бошқарув органлари томонидан аксарият ҳолларда тадбирлар, мажлислар, кенгашлар, учрашувлар, брифинглар, матбуот анжуманлари ва бошқалар тўғрисида ОАВни хабардор қилиш, уларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби ўрнатилмаган.Таҳлил этилган вилоят ва туманларда аҳоли мурожаатлари саҳифаси юритилмаган, натижада мурожаатлар билан ишлаш назардан четда қолган.Ҳокимият органлари ахборот хизматлари туман ёки шаҳар аҳолисини қийнаб келаётган масалаларни жойига чиққан ҳолда ўрганмайди, таҳлил этмайди ва ўз вақтида ёритмайди.Айрим вазирлик, идоралар, ҳокимликлар оммавий ахборот воситалари орқали мурожаатларга ўз вақтида муносабат билдирмай келмоқда.Интернет тармоқларида танқид бўляпти, эътирозлар билдириляпти, лекин бунга жавоб йўқ, муносабат йўқ. Масалан, Уй-жой хизмат кўрсатиш вазирлиги 420 та мурожаатнинг — 176 тасига, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 354 та мурожаатнинг — 132 тасига, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги 253 та мурожаатнинг — 140 тасига, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 83 та мурожаатнинг — 42 тасига, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 83 та мурожаатнинг — 39 тасига жавоб бермаган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги эса 438 та мурожаатнинг — 325 тасини, Тошкент вилоят ҳокимияти 292 танинг — 78 тасини, Самарқанд вилоят ҳокимияти 260 танинг — 78 тасини, Хоразм вилоят ҳокимияти 92 тадан 31 та мурожаатни эътиборсиз қолдирган.Маҳмуд Парпиев, Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосариЎрганилган кўплаб ташкилотларнинг сайт ва саҳифаларига маълумотлар жойлаштирилмаган, айрим маълумотлар эски, фойдаланувчилар учун етарли эмас, ахборот ва ҳисоботлар янгиланмайди. Интернет саҳифалари ўрганилган 89 та ҳолатда соҳага оид статистик маълумотлар кўрсатилмагани аниқланди. 5 та давлат органи ва ташкилотининг расмий веб-сайтлари мавжуд эмас. Булар ҳокимиятлар фаолиятида ҳам кузатилгани қайд этилди.Мансабдор шахслар томонидан ОАВ учун махсус очиқ матбуот анжуманлари, брифинглар ўтказилмаган. Уларнинг журналист ва блогерлар билан муносабатлари турли йиғилишлар, сайёр мажлислардаги савол-жавоблар билан чекланиб қолмоқда.Таҳлил қилинган 113 нафар матбуот котибидан 12 нафарининг (11%) иш натижалари юқори, 55 нафари (47%) ўрта даражада баҳоланган бўлса, 20 нафари (18%) қониқарли, 26 нафарининг (23%) фаолияти паст даражада деб топилган.Аксарият ҳокимият ва бошқарув органларида қонуннинг 10-моддасига кўра, ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни тайёрлаш ва тарқатиш вазифасини бажарувчи ахборот хизматлари томонидан бошқарма ва бўлимлардан маълумот олиш тизими йўлга қўйилмаган. Қачон улар маълумот берсагина, шунда расмийлаштирилиб ёритилаётгани таъкидланди.Ҳокимият ва бошқарув органларида ОАВни ўзининг ҳузурида аккредитация қилиш белгиланган бўлса-да, ўрганилган ташкилотларда бу бўйича ҳеч бир иш қилинмаган. Туман ва шаҳар ҳокимиятлари томонидан қилинган тадбирлар, мажлислар, расмий ахборотлар ҳақида пресс-релизлар йўқ. Аксарият туманларнинг ахборот хизматлари учун автотранспорт ажратилмагани танқид қилинди. Шу ўринда Парпиев Наманган вилояти ҳокимияти ўзининг барча туманларидаги ахборот хизматлари раҳбарларини транспорт билан таъминлаганини бошқаларга намуна қилиб келтирди.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos