Тоғли Қорабоғ можаросининг якуни, Перу ва Молдовада янги президентлар, Илон Маскнинг рейтинги.

Тоғли Қорабоғ можаросининг якуни, Перу ва Молдовада янги президентлар, Илон Маскнинг рейтинги.

«Қорабоғда уруш тугади»Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ўтган ҳафтада Қорабоғ вилоятидаги урушнинг тугаганини маълум қилди. «Уруш майдонида шарафли ғалабани қўлга киритган Озарбайжон сиёсий майдонда ҳам ўз мақсадига эриша олди», деди президент Агдам шаҳри ва Агдам туманининг армия томонидан эгалланиши билан боғлиқ бўлган халққа мурожаатида.

Алиевнинг таъкидлашича, Арманистон «оккупация абадий бўлади», деган умидда истеҳкомлар қурди. «Улар янги хариталарни тузди, уларга кўра, айирмачи Тоғли Қорабоғ нафақат собиқ Тоғли Қорабоғ автоном вилоятини, балки бошқа барча босиб олинган ерларни қамраб олганди. Бу хариталар энди қаерга кетди? Улар ғойиб бўлди, бу хариталар энди йўқ», деди Озарбайжон президенти.

Президентнинг сўзларига кўра, Арманистон армияси энди йўқ. «Биз уни яксон қилдик, мағлуб этдик, йўқ қилдик. Агдам вилояти бизга бирорта ўқсиз қайтади»  деди давлат раҳбари.

Илҳом Алиев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида 10 ноябрда имзоланган келишувга мувофиқ, Озарбайжон ҳарбий ҳаракатлар пайтида босиб олинган ҳудудни ҳам, 1990 йилларнинг бошларида қўлдан чиқарилган Лачин, Агдам ва Келбажар туманларидаги аҳоли пунктларини ҳам олади.

Арманистон Қуролли кучлари ўз позицияларидан олиб чиқилмоқда, минтақага икки мингга яқин рус тинчликпарвари техника билан олиб келинмоқда. Арманистонга Қорабоғга транспорт йўлаги яратилиши кафолатланади, шу билан бир вақтда Озарбайжондан Нахичеван эксклавигача транспорт йўлаги яратилади.

Шунингдек, минтақага рус тинчликпарварларидан ташқари туркиялик ҳарбийлар ҳам келиши кутилмоқда. Ўтган ҳафтада Туркия парламенти мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Озарбайжонга қўшинларни юбориш тўғрисидаги фармонини маъқуллади. Ҳозирда ҳарбийларни Озарбайжонга юбориш бўйича тайёргарликлар кўрилмоқда. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Ҳулуси Акар маълум қилди.

«Яқин келажакда туркиялик ҳарбийлар Озарбайжонга жўнаб кетади. Туркия қуролли кучларининг қуруқликдаги кучлари машғулотларини якунлади», деб вазирнинг сўзларини келтирган Anadolu агентлиги.

Ушбу ҳарбий хизматчилар Россия билан биргаликда тузилаётган Тоғли Қорабоғ можароси зонасида ўт очишни тўхтатиш режимига риоя этилишини назорат қилиш бўйича марказ ишига жалб этилиши тахмин қилинмоқда. Мандат муддати бир йил этиб белгиланди. Ҳукуматнинг қайд этишича, низо ҳудудига ҳарбийларни жўнатиш Туркия миллий манфаатларига мувофиқ келади.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, Туркия тинчликпарварлари Тоғли Қорабоғ ҳудудига кирмайди. Туркия фақатгина Озарбайжон ҳудудидан туриб вазиятни кузатади, дея аниқлик киритганди Лавров. Ҳафта бошида Озарбайжон ҳукумати Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар давомида қанча тинч фуқаро ҳалок бўлганига ҳам аниқлик киритди.Бош прокуратура маълумотларига кўра, Озарбайжон ҳамда Арманистон ўртасида содир бўлган қуролли тўқнашувлар оқибатида 94 нафар озарбайжонлик тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди.«Арманистон қуролли кучларининг ўт очиши оқибатида 27 сентябрдан бугунги кунга қадар 94 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмди, яна 414 нафар тинч аҳоли вакили турли даражадаги тан жароҳатлари олди», дейилади прокуратура маълумотида.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos