Ўзгидромет ходимлари маоши икки бараварга оширилади

Ўзгидромет ходимлари маоши икки бараварга оширилади

Ўзгидромет ва Метеоинфоком ходимлари маоши икки бараварга оширилади. Соҳада узоқ муддат хизмат қилган ходимларга ойлик устама тўланади. Ҳозирга қадар улар ўртача 800 минг сўмдан 1,3 млн сўмгача ҳақ тўлаб келинаётган эди.

USD: 10 390,93 EUR: 12 294,55 RUB: 134,34 Бугун, 12:28 Жамият Ўзгидромет ходимлари маоши икки бараварга ошириладиЎзгидромет ва Метеоинфоком ходимлари маоши икки бараварга оширилади. Соҳада узоқ муддат хизмат қилган ходимларга ойлик устама тўланади. Ҳозирга қадар улар ўртача 800 минг сўмдан 1,3 млн сўмгача ҳақ тўлаб келинаётган эди.Фото: Ўзгидромет матбуот хизматиПрезидентнинг тегишли қарорига мувофиқ, Ўзгидромет ҳузуридаги «Метеоинфосистем» ахборот-техник бошқармаси негизида «Гидрометеорологияда ахборот технологияларини ривожлантириш маркази» давлат муассасаси [Метеоинфоком] ташкил этилмоқда.Қолаверса, ҳужжат билан мазкур соҳада фаолият юритувчи раҳбар-ходимларнинг ойлик маошини ошириш ва унга устама ҳақ тўлаш бўйича тартиблар қабул қилинди.2021 йил 1 январдан Ўзгидромет ва Метеоинфоком ходимларининг лавозим маошларини ҳисоблашда Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядлари учун белгиланган тариф коэффициенти икки баравар оширилган ҳолда қўлланилади

Шунингдек, Ўзгидромет ва Метеоинфоком ходимларига соҳада узоқ муддат хизмат қилгани учун қуйидаги миқдорда ойлик устама ҳақ тўланади [белгиланган устамаларни ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда]:

2 йилдан 5 йилгача — 0,2; 5 йилдан 10 йилгача — 0,3; 10 йилдан 15 йилгача — 0,4; 15 йилдан 20 йилгача — 0,5; 20 йилдан 25 йилгача — 0,6; 25 йилдан ортиқ — 0,7.

Бунда, ойлик устама ҳақ олиш ҳуқуқини берадиган меҳнат стажини ҳисоблашда Ўзгидромет ва унинг тизим ташкилотларидаги иш стажи инобатга олинади.

Аввалроқ «Газета.uz» Ўзгидромет фаолиятини такомиллаштиришга оид бирорта ҳужжат қабул қилинмагани, натижада тизимда дарҳол ҳал этилиши зарур бўлган айрим муаммолар вужудга келаётгани ҳақида ёзган эди. Унда Ўзгидромет ходимларининг ўртача иш ҳақи 1,3 млн сўм, ҳудудий бошқармаларда 1,2 млн сўм, туман ва шаҳарлардаги кузатув бўлинмаларда 800 минг сўмни ташкил этиши айтилганди.

Мазкур муаммо юзасидан ноябрь ойи бошида давлат раҳбари гидрометеорология хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. «Гидрометеорология хавфсизлигимизни таъминлайдиган муҳим соҳалардан бири. Бугун энг асосий вазифа — тизимда хизмат сифатини ўзгартириш керак», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos