Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хоразмлик хонанда Раҳматжон Қурбонов 62 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хабар берди.
Раҳматжон Қурбонов 1959 йилда Хива шаҳрида санъаткор оиласида таваллуд топган. Отасидан ўзбек чолғу асбобларини чалиш ва мумтоз қўшиқларни ижро этиш услубларини ўрганган.
Ижодкорнинг фидойи меҳнатлари муносиб тақдирланиб “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”, “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвонлари хамда “Меҳнат шуҳрати” орденига сазовор бўлган.
Узоқ йиллар Тошкент шаҳрида самарали фаолият юритди. «Лазги» ансамблига раҳбарлик қилди. Бир неча рисолалар, китоблар, ўқув қўлланмалар муаллифи. Р.Қурбонов бугунги кунда Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилояти бўлинмаси директори вазифасида фаолият юритган.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan