Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи ва Миришкор туманларида фуқаролар ЙПХ ходимлари томонидан калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ички ишлар вазирлиги мазкур хабарларга расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, ҳолат бўйича Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қашқадарё вилояти бўйича бўлими томонидан текширув олиб борилмоқда.
Текширув якунларига кўра, томонлар хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, тегишли чора кўрилади ва қўшимча ахборот эълон қилинади.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan