Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши крашиш Департаментининг Ангор туман бўлими ва туман ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда мева-сабзавотчилик ва ғаллачиликга ихтисослаштирилган фермер хўжалиги раҳбари А.С фермер хўжалигига тегишли 0,30 га. ер майдонини туман кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали уй-жой учун ҳужжатлаштириб бериш эвазига 34,5 млн. сўмга сотишга еелишиб, ушбу пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Депортамент ахборот хизмати.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan