Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари касб байрами муносабати билан Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида бўлиб ўтган тадбирда хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндошиб, юксак натижаларга эришган бир гуруҳ божхона ходимларига вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдадик совғалари топширилди.
Тадбирда қайд этилганидек, сўнгги йилларда божхона соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тизим фаолиятини самарали ташкил этиш имконини яратмоқда.
Мамлакатимизнинг жанубдаги дарвозаси ҳисобланадиган “Айритом” чегара божхона пости орқали 2020 йилда 40 мингдан ортиқ юк ва автотранспорт воситалари ҳаракатланган. Таҳлилларга кўра, кунига ўртача 110 та автотранспорт воситаси, жумладан, 1 та юк автотранспорт воситаси 10 дақиқада, енгил автотранспорт воситаси 6 дақиқада божхона назорати ва кўригидан ўтказилган.
Ўтган йил мобайнида ушбу постда юк поезди вагонлари орқали олиб чиқилган 1 млн. тоннадан ортиқ, автотранспорт воситалари орқали ташилган 81 минг тоннадан ортиқ товарлар экспорт божхона режимига расмийлаштирилган.
2020 йил давомида вилоят божхоначилари томонидан аниқланган 839 та божхона қоидабузарликлари натижасида 25 млрд. сўмлик товар-моддий бойликлари ноқонуний олиб ўтилишининг олди олинди. Шунингдек, “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости томонидан 172 кг. дан ортиқ гиёҳванд моддалари тўхтатиб қолинди.
Давлат бюджетига 161,7 млрд. сўм божхона тўловлари ундирилди.
Соҳа ходимларинининг ижтимоий ҳимояси, уларни уй-жой билан таъминлаш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Ўтган йили Шарғун шаҳарчасида барча шароитларга эга 32 та хонадондан иборат хизмат уйи барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.
Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иштирок этди.
Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan