“Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, шунингдек маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Ҳар доим Наврўз байрами арафасида уюштириладиган умумхалқ ҳашари эзгу анъаналарнинг амалдаги ёрқин намунасидир. Бу йил ҳам умумхалқ хайрия ҳашари эрта тонгданоқ уюшқоқлик билан бошланди.
Ушбу хайрли ишга муносиб ҳисса учун Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг вилоят бошқармаси жамоаси ҳам алоҳида фаоллик кўрсатишди. Ҳудудда тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Янги дарахт ва гул кўчатлари экилди, мавжудларига шакл берилиб, оқланди.

Izoh qoldiring
Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan