Дунё полвонлари Термизда беллашади

Дунё  полвонлари Термизда беллашади

Сурхондарё дунё полвонларига мезмонлик қилмоқда
Жорий йилнинг 9-12 апрель кунлари Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича Ал-Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган анъанавий XV халқаро турнир бўлиб ўтади. Бугун Термиз халқаро аэропортида нуфузли турнир иштирокчилари тантанали тарзда кутиб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан бу йил ушбу халқаро нурнир ўн бешинчи маротаба ташкил этилмоқда.
Маълумки, айни пайтда Осиё, Европа, Панамерика, Африка ва Океания кураш конфедерацияси фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларга 120 дан ортиқ давлат аъзо. Мазкур спорт тури бўйича жаҳон ва қитъа чемпионатлари, халқаро турнирлар юқори савияда ташкил этиб келинаяпти. Жаҳон ареналарида “ҳалол”, “чала”, “ёнбош”, “ғирром”, “дакки” каби соф ўзбекча сўзлар жаранглаётгани биз учун чинакам фахрдир.
Мусобани юксак саввияси ташкил этиш учун 8400 нафар томошабинга мўлжалланган “Алпомиш” стадионида юқори тайёргарлик ишлари олиб борилди. Юртимизга ташриф буюрувчи курашчилар, ҳакамлар, меҳмонлар ҳамда ОАВ ходимлари учун барча зуррий шароитлар муҳайё қилинган. меҳмонхоналар, транспорт, хавфсизлик масалалари, овқатланиш, маданий-маърифий тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Термиз кўчалари халқаро турнир руҳига мос байрамона безатилган.
Ташкилий қўмита маълумотига кўра, Ал-Ҳаким ат-Термизий халқаро турнирига дунёнинг тўрт қитъасидан 30 га яқин давлатлардан 100 нафардан ортиқ полвонлар иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, ғолибларни аниқлаш учун еттита давлатдан келадиган энг моҳир ҳакамлар мусобақани кузатиб боради.
Турнирда эркаклар -60, -66, -73, -81, -90 килогармм ҳамда мутлақ, аёллар эса -48, -57, -63, -70, +70 килогарамм вазн тоифасида ўзаро беллашади.
Маълумотларга кўра, бу йилги нуфузли беллашувда мамлакатимиз шарафини 49 нафар полвон ҳимоя қилади. Уларнинг 24 нафари сурхондарёликлардир. 

Халқаро турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ долларини ташкил этади. Ҳар бир вазн тоифасида ғолибларга 3 минг АҚШ доллари, иккинчи ўринни эагаллаган спортчиларга 2 минг АҚШ доллари, учунчи ўрин соҳиблари эса 1 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофотлари берилади.
Мутлақ вазнда ғолиб бўлган полвон Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – 10 минг АҚШ долларига сазовор бўлади. Иккинчи ўрин соҳиби 5 минг, иккита учинчи ўриндан жой олган полвонлар 3 минг 500 АҚШ долларидан мукофотланади.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos