Сенатор “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий- маърифат маркази фаолияти билан танишди

Сенатор “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий- маърифат маркази фаолияти билан танишди


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг хотин-қизлар ва гендер тенглиги масалалари қўмитаси раиси, сенатор Малика Кадирханова бошчилигида ишчи гуруҳ томонидан қўмитанинг иш режасига асосан “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг ижросини ўрганиш мақсадида Сурхондарё вилоятига келди.
Ташриф давомида Малика Қадирхонова “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий- маърифат марказига ташриф буюрди. Марказда ташкил этилган “Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан хамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гурухларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга кўмаклашиш” лойиҳаси асосида хотин-қизларни касбга йўналтириш курслари билан танишди.
Шунингдек, Сурхондарё вилояти ИИББ хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари билан хотин- қизларга нисбатан содир этилаётган зўравонлик ҳолатларининг сабаб ва оқибатлари, профилактикаси, ушбу йўналишда мавжуд муаммо ва камчиликлар ҳақида давра суҳбати ўтказилди.
Мастура Хамраева.

Posts Carousel

Izoh qoldiring

Sizning elektron pochta manzilingiz nashr etilmaydi. Majburiy maydonlar * bilan belgilangan

Latest Posts

Top Authors

Most Commented

Featured Videos